Дунё

Латвияда бир қатор жиноятлардан сўнг Ўзбекистон фуқароларига виза беришни чеклаш таклиф қилинди

Латвияда бир қатор жиноятлардан сўнг Ўзбекистон фуқароларига виза беришни чеклаш таклиф қилинди

Латвия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига виза беришни вақтинчалик тўхтатиб туриш ташаббуси билан чиқди. Бунга идора маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари томонидан мамлакатга келганидан кейин содир этилган бир нечта жиноятлар, жумладан, вояга етмаганларга қарши қаратилган жиноий ҳолатлар сабаб бўлган.

"Биз чора кўришга мажбурмиз. Шу боис, Ўзбекистон фуқароларига виза беришни муайян муддатга тўхтатиб туришни ва бу вақтдан ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш учун фойдаланишни таклиф этамиз", — деди ички ишлар вазири Янис Домбрава.

Ички ишлар вазирлиги эҳтимолий чеклов даврида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ва Латвияга сафар қилишни режалаштираётган фуқароларни текширишни кучайтириш мумкин бўлади, деб умид қилмоқда.

Ҳозирча бу масала Вазирлар Маҳкамаси кун тартибига киритилмаган — коалиция бўйича шериклар уни кўриб чиқишни қўллаб-қувватламади. Шунга қарамай, вазирлик ушбу ташаббус ҳукуматнинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинишига умид қилмоқда.

, Латвияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси қуқуни ўлдириш иши бўйича суд олдида жавоб бериши маълум бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.