Маҳаллий

Куз-қиш даврида республика аҳолисига 325 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилади

Республика аҳолисига куз-қиш даврида 325 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб алоҳида биржа савдо майдончаси орқали суюлтирилган газни харид қилиш ва етказиб беришнинг янги тизими иш бошлайди.

Бу ҳақда брифингда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ суюлтирилган газ етказиб бериш департаменти бошлиғи Акмал Жўраев маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида республика аҳолисига 398 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди. Бугунги кунда ушбу ёқилғи тури билан 3 миллион 730 мингдан ортиқ хонадон, шунингдек, 2 мингга яқин ижтимоий соҳа объекти таъминланмоқда. Кириб келаётган 2026–2027 йиллар куз-қиш даврида истеъмолчиларга 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.

Идора, шунингдек, фуқаролар мурожаатлари сони 40,6 фоизга камайганини маълум қилди. Август ва сентябрь ойларида 3 974 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 98 фоизи ижобий ҳал этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.