Маҳаллий

Кувайтлик мутахассислар Қорақалпоғистонда қарийб 200 та бепул жарроҳлик амалиётини бажарди

Тиббий ёрдам кардиология, онкология, офталмология ва бошқа қатор йўналишлар бўйича кўрсатилган.

Кувайтлик мутахассислар Қорақалпоғистонда қарийб 200 та бепул жарроҳлик амалиётини амалга оширди

Қорақалпоғистонда “Ал-Амал” тиббиёт гуруҳи ҳамда “Шайх Абдулла ан-Нури” жамияти мутахассислари иштирокида хайрия тиббиёт миссияси йўлга қўйилди.

Маълумотга кўра, ушбу миссия доирасида 36 нафар кувайтлик шифокор 317 дан ортиқ беморни бепул кўрикдан ўтказган ва 187 та мураккаб жарроҳлик амалиётини бажарган. Тиббий хизматлар кардиология, онкология, гинекология, пластик жарроҳлик, офталмология, ортопедия ва умумий жарроҳлик каби 7 та йўналишда кўрсатилган.

Қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 4,2 миллион долларни ташкил қилади. Шундан 3,9 миллион доллари тиббий хизматларга, 300 минг доллари эса зарур жиҳозлар ҳамда сарфлаш материалларига йўналтирилган.

Мазкур тадбир хайрия дастурининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Унинг биринчи босқичи 2025-йил 29-апрел—5-май кунлари Нукус шаҳрида ўтказилган бўлиб, ўшанда 420 нафар беморга бепул тиббий ёрдам кўрсатилган ва 36 та операция бажарилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашида бир қатор учрашувлар ўтказилиб, уларда Кегейли, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида ногиронлиги бўлган болалар учун амбулатор реабилитация марказларини ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинган.

Шифокорлар ҳомилани она қорнидаёқ операция қилиб, унинг ўпкасидаги ўсимтани зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Натижада бола соғлом туғилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.