Маҳаллий

Kun.uz Öзбекистонда энг оммабоп онлайн наşр деб топилди - миллий тадқиқот

Öзбекистонда медиа истеъмоли бöйиçа öтказилган миллий тадқиқотда: “Сиз кöпроқ қайси онлайн наşрларни öқийсиз?” деган саволга сöралганларнинг 75 фоизи Kun.uzъни кöрсатди. Kun.uz барçа ёş тоифаларида, эркаклар ва аёллар öртасида, şунингдек, республиканинг барçа ҳудудлари бöйиçа етакçилик қилган. Одамлар ахборот манбайини танлаşда холислик, иşонçлилик ва тезкорликни асосий мезон сифатида кöрсатган.

Kun.uz Ўзбекистонда энг кўп ўқиладиган онлайн нашр деб топилди — миллий тадқиқот

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Европа Иттифоқи молиявий кўмагида ўтказилган “Ўзбекистонда медиаистеъмол бўйича миллий тадқиқот” ҳисоботини эълон қилди.

Тадқиқот “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2026-йилнинг 8–19-сентабр кунлари ўтказилган сўров натижаларига асосланган. Сўровда Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудудидан 18 ёш ва ундан катта 1411 нафар респондент иштирок этган.

Тадқиқот доирасида, жумладан, онлайн матбуот ўқувчилари қайси янгиликлар сайтларини кўпроқ ўқиши ўрганилган. Унда Kun.uz сайти 74,7 фоиз кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Daryo.uz (43,5 фоиз), Qalampir.uz (36,8 фоиз) ва Gazeta.uz (20,4 фоиз) қайд этилган.

Тадқиқот натижалари Kun.uz аудиторияси турли ижтимоий-демографик гуруҳларни қамраб олишини ҳам кўрсатди. Хусусан, сўровномада қатнашган янгиликлар сайти ўқувчилари орасида эркакларнинг 82,7 фоизи, аёлларнинг эса 66,9 фоизи Kun.uzъни танлаган. Бу ҳар икки гуруҳдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Ёш тоифалари бўйича бу қуйидагича шаклланган:

18–24 ёшдагилар - 76,1 фоиз;

25–34 ёшдагилар - 78,1 фоиз;

35–44 ёшдагилар - 75,8 фоиз;

45–54 ёшдагилар - 69,6 фоиз;

55 ёш ва ундан катталар - 70 фоиз.

Ҳудудий натижалар ҳам Kun.uz мамлакатнинг барча минтақаларида энг оммабоп онлайн нашр эканини кўрсатди. Нашр ўқувчиларининг улуши Хоразм вилоятида 90,5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 88,2 фоиз, Сурхондарё вилоятида 84,6 фоиз, Сирдарё вилоятида 84 фоиз ҳамда Наманган вилоятида 82,4 фоизни ташкил этган. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич - 66,7 фоиз.

Kun.uz шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида ҳам етакчи. Хусусан, шаҳарлардаги онлайн матбуот ўқувчиларининг 73,5 фоизи, қишлоқлардаги ўқувчиларнинг эса 75,9 фоизи кўп ўқийдиган платформалари қаторида Kun.uzъни кўрсатган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.