Дунё

Конго Демократик Республикасида қайиқ ағдарилиб, 41 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасида қайиқ ағдарилиб, 41 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикаси қирғоқлари яқинидаги Танганика кўлида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 41 киши ҳаётдан кўз юмди.

Танганика провинсияси транспорт вазири Норрис Мулонгойининг сўзларига кўра, қайиқ Танзаниядан КДР томон сузиб келаётган эди. Унинг бортида қарийб 100 киши ҳамда юклар бўлган.

Расмийлар 49 нафар йўловчини қутқаришга муваффақ бўлганини билдирди. Қолганларни излаш ишлари давом этмоқда.

Қайиқнинг нима сабабдан ағдарилгани ҳозирча аниқланмаган. АП маълумотига кўра, сўнгги йилларда КДРда қайиқ билан боғлиқ фожиаларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Бундай кемаларга кўпинча меъёридан ортиқ юк ортилади ва уларда етарли миқдорда қутқарув жилетлари бўлмайди.

КДРда қайиқ аксарият аҳоли учун энг арзон ва ҳамёнбоп транспорт воситаларидан бири саналади. Мамлакат дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири бўлиб, у ерда 100 миллиондан ортиқ аҳоли учун зарур транспорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.