Коко Шанелнинг 100 йилдан кейин ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган 9 та қоидаси

Коко Шанелнинг 100 йилдан кейин ҳам долзарблигини йўқотмаган 9 та услуб қоидаси
Коко Шанел нафақат истеъдодли модельер, балки услубни нозик ҳис қилувчи ижодкор ҳам бўлган. Унинг мода борасидаги тавсиялари орадан бир аср ўтган бўлса-да, бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
**1. Аксессуарлар ҳақида қоида**
Уйдан чиқишдан олдин охирги таққан аксессуарингизни ечиб қўйинг. Аксессуарлар образ учун муҳим бўлса-да, уларнинг ҳаддан ташқари кўплиги умумий кўринишни бузиши мумкин. Камроқ, аммо сифатлироқ тамойилига амал қилинг.
**2. Меъёрни сақлаш қоидаси**
Барча мода трендларини кетма-кет харид қилиш шарт эмас. Икки-учта сифатли базавий кийим тўплами ва уларга мос турли аксессуарларнинг ўзи кифоя. Асосий кийимлар эса бенуқсон сифатли бўлиши керак.
**3. Соддалик ҳамиша қадрланади қоидаси**
Нафислик — классик бичим, сокин ранглар, қулай поябзал ва аниқ шаклларда намоён бўлади. Жуда ёрқин ранглар ва ортиқча безаклардан қочиш керак.
**4. Қимматбаҳо тақинчоқларни ўрнида тақинг қоидаси**
Уларни бундай безаклар қадрланадиган нуфузли тадбирларга сақлаб қўйган маъқул. Кундалик ҳаётда эса уларсиз ҳам чиройли кўриниш мумкин.
**5. Ўзига хосликда эҳтиёткор бўлинг қоидаси**
Барча трендларни бир вақтнинг ўзида кийиш шарт эмас. Агар бирор кийим характерингиз ва услубингизга мос келмаса, уни харид қилмаган маъқул.
**6. Энг яхши ранглар қора ва оқ қоидаси**
Шанел айниқса қора рангни яхши кўрган ва ундан ҳам тўқроқ ранг топилмагунча қора кийишга тайёрлигини айтган.
**7. Ёш муҳим мезон эмас қоидаси**
Аёл ўзига ярашадиган кийимларни танласа, ҳар қандай ёшда ҳам чиройли кўриниши мумкин. Кийим ёки пардоз ёрдамида ёш кўринишга ҳаддан ташқари уриниш эса аксинча, ножўя таассурот қолдиради.
**8. Поябзал қулай ва нафис бўлиши керак қоидаси**
Шанел яратган икки рангли туфлилар классикага айланган. Улар оёқларни визуал равишда узунроқ кўрсатади ва шу билан бирга қулайликни таъминлайди.
**9. Қулайлик ҳаммасидан устун қоидаси**
Кийим инсон учун яратилиши керак, аксинча эмас. Агар либосда бемалол ҳаракатланиш ёки нафас олишнинг иложи бўлмаса, у қанчалик қиммат бўлмасин, нотўғри танлов.
Энг муҳими, ўзингизни гўзал эканингизни унутманг. Кийим, поябзал ва образларни ўзингизга ёқадиган ҳамда қулай бўладиган тарзда танланг. Зеро инсонни энг кўп безайдиган нарса — ўзига бўлган ишонч.

