Кўча хонандаси Бозорбой Миллий гвардия ходимларини қўлини синдирганликда айблади. Видео

Кўча хонандаси Бозорбой Миллий гвардия ходимларини қўлини синдирганликда айблади. Видео
Пойтахтдаги «Чорсу» бозорида туристлар билан боғлиқ жанжалдан сўнг танилган вояга етмаган кўча хонандаси Бозорбой Миллий гвардия ходимлари унинг қўлини синдирганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда боланинг фиксация қилувчи боғламдаги жароҳатланган қўлини кўрсатаётгани тасвирланган кадрлар пайдо бўлди. Роликка, шунингдек, аввалроқ тарқалган, Миллий гвардия ходимлари болани бозор ҳудуди бўйлаб кузатиб бораётгани акс этган видеодан парчалар ҳам киритилган.
Шу билан бирга, жароҳат олиш ҳолатлари номаълумлигича қолмоқда. Ташхиснинг тасдиғи, шунингдек, бола айнан қачон жароҳат олгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
17 сентябрь куни Миллий гвардия ходимлари Бозорбойни «Эски Жува» бозори тадбиркорларининг шикоятларидан сўнг ички ишлар бўлимига олиб борган эди. Идора маълумотларига кўра, вояга етмаган бола ташриф буюрувчилардан, жумладан хорижий туристлардан пул талаб қилган, рад этилган тақдирда эса уларни ҳақорат қилган. Аввалроқ боланинг чиқишидан сўнг туристдан 100 минг сўм талаб қилгани, сўнг ундан 150 минг сўм олиб қўйгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

