Дунё

Киевга ракета зарбасида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди, метро ҳам шикастланди

18-октабр кечқурун Россиянинг Киевга ракета зарбаси оқибатида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Украина пойтахти мери Виталий Кличконинг маълум қилишича, шаҳарда бинолар ва метро стансияларидан бири шикастланган.

Киевга уюштирилган ракета зарбаси оқибатида 21 ёшли қиз ҳалок бўлди, метро ҳам зарар кўрди. ДВ хабарига кўра, Кличко ҳужум оқибатлари ҳақида Телеграм каналида маълумот берган.

Деснянский туманида, дастлабки маълумотларга кўра, тиббиёт маркази биносига зарба теккан. Днепровский туманида нотурар жой биноси, Соломенский туманида эса 25 қаватли турар жойнинг биринчи қавати шикастланган.

Днепр дарёсининг чап соҳилидаги метро стансияларидан бири ҳам шикастланган. Мернинг айтишича, парчалар тушиши оқибатида у ерда релслар узилган.

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари 18-октабр кечқурун Киев баллистик ракета билан ҳужумга учраганини маълум қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.