Дунё

Ким Чен Иннинг қизидан кичик яна бир фарзанди бор — разведка

Ким Чен Иннинг қизидан кичик яна бир фарзанди бор — разведка

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг вориси сифатида кўрилаётган қизидан кичик яна бир фарзанди бор. Бу ҳақда 10-сентябр куни Жанубий Корея миллий разведка хизмати хабар берди.

Сеул разведкаси аввалроқ Ким Чен Иннинг учта фарзанди борлигини билдирган эди. Аммо уларнинг сони ва ёши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас эди. Кимлар сулоласи бу ёпиқ давлатни учинчи авлоддирки бошқариб келмоқда. Амалдаги раҳбарнинг фарзандлари келажакда ҳокимиятни қўлга олиши мумкин.

Ким Чен Иннинг қизи Ким Жу Ае илк бор 2022-йилда жамоатчилик олдида кўринган. Ўша пайтда у отаси билан қитъалараро баллистик ракета учириш маросимида қатнашган эди.

Дастлаб Сеул расмийлари Ким Чен Ин ва унинг рафиқаси Ри Сол Жу 2010-йилда ўғил фарзанд кўрганини маълум қилган. Ким Жу Ае эса уларнинг иккинчи фарзанди деб ҳисобланган.

Бироқ 2023-йилда Жанубий Кореянинг бирлашув вазири ҳукумат тўнғич ўғил борлигини тасдиқлай олмаслигини айтди. 10-сентябр куни разведка маълум қилган фарзанд оиладаги энг кичиги ҳисобланади.

“Разведка хизмати Ким Жу Ае ворис сифатида тайёрланмоқда деб ҳисоблайди. Шунингдек, унинг жинси номаълум бўлган кичик ука ёки синглиси борлигини маълум қилади”, дейилади идора баёнотида.

Шимолий Корея ўз раҳбарияти ва ҳукмдор оиласи ҳақидаги маълумотларни жуда қаттиқ сир тутади. Шу сабабли Ким Чен Иннинг фарзандлари ҳақидаги оддий маълумотларни ҳам текшириш қийин.

Разведка идораси Ким Жу Аенинг катта акаси бор-йўқлигини текширишда давом этмоқда. Бироқ у мавжуд бўлган тақдирда ҳам, ворис бўлиш мавқеида эмас деб ҳисобланмоқда.

Унга кўра, фарзандларнинг ёши ёки жинси отасининг ўрнини босишда иккинчи даражали масала ҳисобланади.

“Ким Чен Иннинг ўзи ҳам тўнғич ўғил бўлмаса-да, учинчи авлод раҳбари сифатида ҳокимиятни мерос қилиб олган”, деди профессор.

“Шу сабабли у қайси фарзанди ўз ишини давом эттиришга кўпроқ қодир эканини эътиборга олади”, деб қўшимча қилди у.

2022-йилдан бери Ким Жу Ае отаси билан бирга кўплаб муҳим сиёсий тадбирларда, жумладан, Пекинга қилинган нуфузли ташрифда ҳам кўриниш берди.

Шимолий Корея давлат ОАВ уни “севимли фарзанд” ва “буюк йўлбощи” деб атамоқда. 2022-йилгача унинг мавжудлигини фақат НБА собиқ юлдузи Деннис Родман тасдиқлаган эди. Баскетболчи 2013–2017-йиллар оралиғида Шимолий Кореяга бир неча бор ташриф буюрган.

Ким Жу Ае қимматбаҳо кийимларга қизиқиши билан ҳам эътибор тортган. У Гусси кўзойнаклари ва Сартиер қўлсоатида кўринган. Бошқа пайтларда эса у отасига ўхшаб чарм куртка ва қора кўзойнак тақиб юради.

Аввалроқ Ким Жу Ае 13 ёшда бўлишига қарамай, ядровий кучлар раҳбари вазифасини бажараётгани ҳақида хабар берилганди. Разведка маълумотларига кўра, Жу Ае Шимолий Корея ракета тизимининг бош директори сифатида фаолият юритмоқда. Ҳозирда у ҳарбий генераллардан ҳисоботлар қабул қилмоқда.

Айрим ҳолатларда у ҳатто 2023-йилдан буён Ракета маъмуриятини расман бошқариб келаётган Жанг Чан Ҳага эмас, балки бевосита ҳарбийларга топшириқлар бермоқда. Ким Жу Ае отаси билан мунтазам равишда ядровий ва ракета синовларида қатнашиб келади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.