Сиёсат

Ким Чен Ин КХДР мудофаа вазирини алмаштирди

Ким Чен Ин КХДР мудофаа вазирини алмаштирди

Деуцче Велле хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат мудофаа вазири Но Гван Чхолни лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Корея халқ армияси бош сиёсий бошқармасининг собиқ раҳбари Ким Сон Гийни тайинлади. Бу маълумот Шимолий Кореянинг давлат ахборот агентлигига таяниб берилган.

Хабарларга кўра, Ким Чен Ин раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакат ҳарбий раҳбариятини таркибий жиҳатдан қайта ташкил этиш режаси тасдиқланган. Шунингдек, КХДР ҳарбий раҳбариятида бошқа кадрлар алмашинуви ҳам амалга оширилган.

Лавозимидан четлатилган мудофаа вазири нафақат ўз лавозимидан айрилган, балки Меҳнат партияси иерархиясида ҳам Ҳарбий саноат департаменти раҳбари ўринбосари даражасигача туширилган.

Кадрлар алмашинуви сабаблари маълум қилинмаган. Бу ўзгаришлар Шимолий Корея Қуролли кучларини модернизация қилиш жараёни давом этаётган бир пайтда юз берган.

Жанубий Корея маълумотларига кўра, бундан атиги бир ҳафта аввал КХДР камида 10 та қисқа масофали баллистик ракета учирган.

АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ жорий йил охиригача Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш ҳамда Пхеняннинг ядровий дастури бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида эканини айтганди.

Трампнинг сўзларига кўра, айни пайтда КХДР раҳбари ихтиёрида 57 та жуда кучли ядровий каллак мавжуд. Шунингдек, Трамп АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотлари кўламини сезиларли даражада қисқартиришни буюрганди.

Бундан ташқари, Трамп Жанубий Кореядан мамлакатни ҳимоя қилгани учун товон пули талаб қилган. Оқ уй раҳбари матбуот анжумани чоғида гап 10 миллиард доллар ҳақида кетаётганини айтган. Бунга жавобан Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг мамлакат армияси устидан АҚШ таъсиридан ҳоли мустақил назоратни қайтаришга чақирганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.