Киев яқинида ҳарбийларни ертöлада сақлаş ҳақидаги хабарлар тöқнаşувга сабаб бöлди
Киев яқинидаги Петропавловская Борşçаговка қиşлоğида ҳарбийлар хусусий уйда мажбуран уşлаб турилгани ҳақидаги хабарлар ортидан аҳоли ва полиция öртасида тöқнаşувлар юз берди. Полиция ва Миллий гвардия ноқонуний уşлаб туриş ҳамда қийноқлар ҳақидаги даъволарни рад этди. Ҳодиса юзасидан текşирувлар боşланди.

Киев яқинида ҳарбийларни ертўлада сақлаш ҳақидаги хабарлар тўқнашувга сабаб бўлди
ДВ хабарига кўра, воқеа 2-ноябр, душанба куни юз берган. Маҳаллий аҳоли вакиллари қишлоқдаги хусусий уйлардан бирида бир неча эркак ўз хоҳишига қарши ушлаб турилган бўлиши мумкинлигини билдирган. Бу хабарлар ортидан уй олдига юздан ортиқ одам тўпланган.
Расмий идоралар мазкур бинода Украина Миллий гвардияси бўлинмаларидан бирининг ҳарбий хизматчилари жойлашганини маълум қилган. Бироқ улар одамлар ноқонуний равишда ушлаб турилгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда уйда сафарбар қилинганлар, шунингдек, ҳарбий қисмларини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳарбий хизматчилар сақланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Шундан сўнг кундузи бино олдига йиғилган одамлар ичкаридагилар қандай шароитда сақланаётганини текширишни ва ҳудудга киришга рухсат беришни талаб қилган.
Украина оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, уй олдида тўпланганлар билан полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлган. Кечга бориб эса вазият янада кескинлашган.
Норозилик аксияси иштирокчилари ва ҳарбийларнинг қариндошлари уйдаги одамлар ўз хоҳишига қарши ушлаб турилгани ҳамда уларга нисбатан зўравонлик қўлланганини даъво қилган.
Уларнинг сўзларига кўра, бино ертўласида тахминан 40 нафар эркак сақланган бўлиши мумкин. Бироқ хабар эълон қилинган пайтга қадар бу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Киев вилояти полицияси хусусий уй Миллий гвардия бўлинмаларидан бири ҳарбий хизматчиларининг жойлашув манзили эканини билдирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар одамларни ноқонуний ушлаб туриш, калтаклаш ва қийноққа солиш, шунингдек, бир киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этган.
Украина Миллий гвардиясининг «Азов» 1-корпуси ҳам баёнот берган. Унда ижтимоий тармоқларда 3121-сонли ҳарбий қисмнинг вақтинча жойлашув пунктида ҳарбийларга нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақида текширилмаган маълумотлар тарқалаётгани айтилган.

