Маҳаллий

Кексаларга музей ва тарихий обидаларга кириш учун чегирма эълон қилинди

Эслатилишича, имтиёз ноябр ойи давомида белгиланган маданий мерос обьектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарда амал қилади.

Кексалар учун музей ва тарихий обидаларга киришда чегирма жорий этилди

Ўзбекистонда 2026-йил 1-ноябрдан 30-ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» ташкил этилади. Шу доирада кекса ёшдаги фуқаролар учун маданий мерос обьектлари, давлат музейлари ҳамда музей-қўриқхоналарга кириш чипталарига 50 фоизлик чегирма берилади.

Ушбу ташаббус кексаларнинг тарихий обидалар ва музейларга бориш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши ҳамда мамлакатнинг бой маданий мероси билан яқиндан танишишига хизмат қилади.

Чегирмалар Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 29-сентябрдаги 1-сон мажлис баёнида белгиланган вазифалар асосида жорий этилмоқда.

Эслатиб ўтилишича, имтиёз ноябр ойи давомида белгиланган маданий мерос обьектлари, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарда амал қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.