Дунё

Кастрациядан қатлгача: дунё мамлакатларида вояга етмаганларни зўрлаганлар қандай жазоланади?

Учқўрғонда 5 ёшли қизалоқнинг жинсий тажовузга учраши воқеасига муносабат билдирган фаоллар бундай қилмиш учун жазони кучайтириш кераклигини айтишмоқда. Ўзбекистонда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Kun.uz дунёнинг бошқа мамлакатларида бундай жиноят учун қандай жазолар кўзда тутилганини ўрганди.

Кастрациядан қатлгача: дунё мамлакатларида вояга етмаганларни зўрлаганлар қандай жазоланади?

**Ўлим жазоси**

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 12 ёшга тўлмаган болани зўрлаш, шунингдек, вояга етмаганга нисбатан гуруҳ бўлиб жинсий тажовуз қилиш айрим ҳолатларда ўлим жазосига сабаб бўлади.

Хитойда 14 ёшга тўлмаганларга нисбатан жинсий тажовуз; айрим оғирлаштирувчи ҳолатларда, масалан, жабрланувчи оғир жароҳат олса, вафот эца ёки жиноят жуда оғир шаклда содир этилса, ўлим жазоси берилиши мумкин.

Покистонда болани зўрлашнинг оғир шакллари, масалан, гуруҳ бўлиб зўрлаш учун ўлим ёки умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.

Тожикистонда ўн тўрт ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик қилиш муайян лавозимларни эгаллаш ва/ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш билан бирга 12 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Бангладешда ўлим ёки умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган бўлса, БАА, Қатар, Судан, Тунис, Эрон, Саудия Арабистони, Кувайтда ҳам зўрлаш учун ўлим жазоси қўлланиши мумкин.

**Қамоқ**

Қозоғистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан зўравонлик содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси белгиланган.

Германияда болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун 6 ойдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноят учун энг оғир жазо - умрбод озодликдан маҳрум қилиш. Аммо бундай жазо вояга етмаган шахсни зўрлаш унинг ўлимига олиб келган ҳолатлар учун белгиланади.

Россияда вояга етмаган шахсларни зўрлаш 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.