“Капиталбанк”нинг “Тенг имкониятлар” лойиҳаси ЭМБРАС 2026 халқаро мукофотида эътироф этилди
ъКапиталбанкънинг ногиронлиги бўлган инсонлар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ъТенг имкониятларъ лойиҳаси Эмплоер Бранд Авард & Суммит (ЭМБРАС 2026) халқаро мукофотининг ъЕзгу ишларъ номинациясида кумуш мукофотига сазовор бўлди.

“Капиталбанк”нинг “Тенг имкониятлар” лойиҳаси ЭМБРАС 2026 халқаро мукофотида эътироф этилди
Бу йил ЭМБРАС халқаро мукофоти Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Исроилдан 34 та компанияни бирлаштирди. Унда тўққизта номинация бўйича 73 та лойиҳа тақдим этилди. Ташаббуслар 25 мамлакатдан 29 нафар экспертни ўз ичига олган мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Мукофотлар ходимларни бошқариш, корпоратив маданият ва ижтимоий масъулиятнинг турли йўналишларини қамраб олган номинациялар бўйича топширилди.
Халқаро ҳакамлар ҳайъати “Капиталбанк”нинг инклюзив муҳит яратишга қаратилган тизимли ёндашувини юқори баҳолади. “Тенг имкониятлар” лойиҳаси доирасида банкнинг 2000 нафардан ортиқ ходими махсус ўқув машғулотларида қатнашди. Олинган билим ва кўникмалар ногиронлиги бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга, банк маҳсулотлари ҳамда хизматларидан фойдаланишни янада қулай ва осон қилишга хизмат қилади.
“Ушбу мукофотнинг халқаро майдонда қўлга киритилиши “Капиталбанк”нинг ижтимоий ташаббуслари жамият учун ҳақиқий фойда келтираётганининг муҳим тасдиғидир. Молиявий инклюзияни ривожлантириш ва ҳар бир инсон учун тенг имкониятлар яратиш корпоратив маданиятимизнинг шунчаки муҳим қисми эмас, балки Ўзбекистоннинг инклюзив келажагига қўшаётган онгли ҳиссамиз ҳамдир”, — деди “Капиталбанк” АТБ кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Оксана Линдина.
Капиталбанк ЭМБРАС халқаро мукофотида иккинчи бор тақдирланмоқда. 2025-йилда банк “Инновациялар” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган. Ўшанда банк ходимларни ўқитиш ва касбий ривожлантиришга мўлжалланган Капитал Пеопле мобил иловасини, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ўқув курсларини яратиш тизимини тақдим этган эди.
ЭМБРАС 2026 мукофоти минтақанинг етакчи компаниялари инсонлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қиладиган ижтимоий лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратаётганини яна бир бор кўрсатди. Капиталбанкнинг ушбу ютуғи банкнинг нафақат молия секторида, балки барқарор ривожланиш ва ижтимоий масъулият соҳаларида ҳам ўз ўрнига эга эканини таъкидлайди.
ЭМБРАС (Эмплоер Бранд Авард & Суммит) — ходимларни бошқариш, бизнеснинг ижтимоий масъулияти ва корпоратив маданиятни ривожлантириш соҳаларидаги илғор тажрибаларни эътироф этувчи ҲР брендинг йўналишидаги халқаро мукофот.

