Иқтисодиёт

ИнфинБАНК “2026-йилда кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк” деб топилди

Глобал Банкинг & Финансе Авардс халқаро мукофоти ИнфинБАНКъни ъБест СМЕ Банк Узбекистан 2026ъ мукофоти билан тақдирлади. Ушбу эътироф банкнинг кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ечимларни ривожлантириш борасидаги фаолияти билан боғлиқ.

ИнфинБАНК “2026-йилда кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк” деб эътироф этилди

Бу йил ўзининг 16 йиллигини нишонлаётган ИнфинБАНК АЖ жаҳон молия саноатининг энг нуфузли мукофотларидан бири саналадиган Глобал Банкинг & Финансе Ревиев Авардс доирасида нуфузли “СМЕ Банк Узбекистан 2026” халқаро мукофотини қўлга киритди.

“Кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк” номинациясидаги ғалаба шунчаки мукофот рўйхатидаги навбатдаги сатр эмас, балки ИнфинБАНКънинг Ўзбекистон тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш йўлидаги тизимли фаолиятининг тасдиғидир. Кичик ва ўрта бизнес мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи ҳисобланади ва халқаро экспертларнинг минтақадаги кўплаб молия институтлари орасида айнан ИнфинБАНКъни ажратиб кўрсатгани банкнинг маҳсулот сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги ҳамда мижозларга йўналтирилган ёндашувини тасдиқлайди.

Глобал Банкинг & Финансе Авардс ҳар йили дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан аризаларни қабул қилади ва компанияларни номзод сифатида кўрсатади. Ушбу мукофотда ғолиб бўлиш эса анъанавий равишда бозор иштирокчилари томонидан юқори ишонч ва касбий эътироф белгиси сифатида қабул қилинади. ИнфинБанк учун бу мукофот танланган стратегиянинг яна бир исботидир: асосий эътибор ўз бизнесини қураётган ва ривожлантираётганлар учун молиявий воситаларни янада оммабоп ва қулай қилишга қаратилган.

“Бу мукофот нафақат банкка, балки бизни молиявий ҳамкор сифатида танлаган ҳар бир тадбиркорга ҳам тегишли. Бугунги кунда тадбиркорлар орасида катта талабга эга бўлган Инфин Юксалиш кредит маҳсулотимиз бунга ёрқин мисол бўла олади. У 7 йилгача бўлган муддатга атиги 18,99% йиллик фоиз эвазига 5 млрд сўмгача маблағ олиш имконини беради — бу айланма маблағларни тўлдириш, харидлар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун бозордаги энг қулай шартлардан биридир. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш янада тез, осон ва самарали амалга оширилиши учун биз кичик ва ўрта бизнес учун маҳсулотларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этамиз”, — деди ИнфинБАНК бошқаруви раиси ўринбосари Алеся Фролова.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.