“Капиталбанк” АТБ бизнес учун 10 млрд сўмдан бошлаб муддатли тўлов асосида харид қилиш дастурини ишга туширди
ъКапиталбанкъ АТБ юридик шахсларга асбоб-ускуналар, хомашё ва товарлар харидини 5 йилгача бўлиб тўлаш имконияти билан молиялаштиришнинг янги воситасини тақдим этди. Маблағлар ҳам сўмда, ҳам хорижий валютада ажратилиши мумкин.

“Капиталбанк” АТБ бизнес учун 10 млрд сўмдан бошланадиган муддатли тўлов асосидаги харид дастурини йўлга қўйди
Банк тақдим этаётган шартларнинг очиқлиги ва олдиндан аниқ режалаштирилганлиги дастурнинг асосий устунлиги сифатида қайд этилмоқда. Банкнинг ихтисослашган ҳамкорлари мижоз топшириғига биноан унга керакли товарларни харид қилиб, етказиб беради ва бунинг эвазига қатъий белгиланган устама ҳақ олади.
Мазкур шартлар фоизлар, жарималар ҳамда яширин комиссияларни назарда тутмайди. Етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳисоб-китоб 60 ойгача бўлган муддатга мўлжалланган индивидуал жадвал асосида, тенг миқдордаги тўловлар шаклида амалга оширилади. Лойиҳани янада қулай бошлаш учун 6 ойгача имтиёзли давр ҳам кўзда тутилган.
“Дастур битимларнинг олдиндан аниқ бўлишини қадрлайдиган ва ўз айланма маблағларини жалб қилмасдан харидларни тезкорлик билан амалга оширишга интиладиган бизнес учун яратилган. Аввал очилган линия доирасидаги янги етказиб беришлар корхонага ҳужжатларни қайта йиғмасдан ва қўшимча келишувларсиз зарур маблағларни тезкорлик билан олиш имконини беради”, — дея таъкидлайди “Капиталбанк” АТБ Корпоратив кредитлаш департаменти директори Петр Сой.
Молиялаштириш шартномаларини “Капиталбанк” АТБнинг Тошкент шаҳридаги филиалларида тузиш мумкин. Маслаҳат олиш ва ариза топшириш учун тадбиркорлар исталган филиалнинг корпоратив кредитлаш бўлимига мурожаат қилишлари ёки шахсий менежер билан боғланишлари мумкин. Шунингдек, саволларни (+998) 78−148−11−22 телефон рақами ёки корпоратив мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг 1278 қисқа рақами орқали ҳам бериш мумкин.

