“Капиталбанк” БНЙъда АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди
“Капиталбанк” дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва АҚШнинг энг қадимги банкларидан бири бўлган Тҳе Банк оф Нев Ёрк Меллонъда (БНЙ) АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.

“Капиталбанк” БНЙъда АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди
Ҳисоб рақамининг очилиши “Капиталбанк”нинг корреспондентлик тармоғини янада мустаҳкамлайди ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиради. БНЙ билан бевосита ҳамкорлик халқаро тўловлар самарадорлигини оширишга ҳамда банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилишга хизмат қилади.
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи “Капиталбанк” мижозлари учун бу хорижий контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилишда қўшимча имкониятлар яратади.
“БНЙ'да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очилиши „Капиталбанк“ халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз учун бу нафақат АҚШ долларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, балки комплаенс жараёнларини ривожлантириш ҳамда бизнес юритишнинг халқаро стандартларига риоя этиш бўйича олиб борилган изчил ишлар натижасидир. Мижозларимизга халқаро амалиётлар учун кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида етакчи глобал молиявий институтлар билан тўғридан-тўғри муносабатларни ўрнатишда давом этамиз”, — дейди “Капиталбанк” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Сардор Исмаилов.
Бугунги кунда “Капиталбанк” 17 та хорижий банк билан корреспондентлик муносабатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу эса АҚШ доллари, евро, Британия фунт стерлинги, Швейсария франки, Хитой юани ва бошқа валюталарни ўз ичига олган асосий жаҳон ва минтақавий валюталарда ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминлайди.
БНЙ (Тҳе Банк оф Нев Ёрк Меллон) — 1784-йилда ташкил этилган АҚШнинг энг қадимги банклардан ва йирик глобал молиявий институтлардан бири. Банк активларни бошқариш, қимматли қоғозларга хизмат кўрсатиш ва корпоратив банк соҳасидаги хизматларни тақдим этади.

