Иқтисодиёт

“Капитал қаерда яхши муносабат бўлса, ўша ерга боради” - Франклин Темплетон президенти

Шавкат Мирзиёев билан мулоқотдан сўнг медиа билан гаплашган Женни Жонсонга кўра, яқин келажакда Ўзбекистон яна ИПО чиқаради ва булад алоҳида компанияларга тегишли бўлади. Лондон фонд биржасига жойланган ИПО кутилганидан 4 баравар ортиқ қизиқиш уйғотди. Президентингиз узоқни кўра биладиган етакчи, дейди Франклин Темплетон раҳбари.

“Капитал қаерда яхши муносабат бўлса, ўша ерга боради” - Франклин Темплетон президенти

19-октабр куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда АҚШ-Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши йиғилишига келган ишбилармонлар ҳамда йирик компаниялар раҳбарларини қабул қилди. Жумладан, Франклин Темплетон президенти ва бош ижрочи директори билан учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.

Лондон ва Тошкент биржаларида Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси аксияларининг жойлаштирилиши мамлакат тарихидаги илк халқаро ИПО экани қайд этилди. Натижада қарийб 700 миллион доллар маблағ жалб қилинди, талаб эса таклифдан тўрт баравардан ҳам ошди.

“Президент - узоқни кўра оладиган етакчи. Мирзиёев мендан бошидаёқ фақат ростини айтишимни, ниманидир яхшилаш, тузатиш керак бўлса, билдиришимни сўраган. Бугунги учрашув ҳам шундай самарали кечди. Биласизми, капитал ўзига яхши муносабатда бўлинган жойгагина боради. Қаерда ўсаётган иқтисодиёт бўлса, у ерда яхши молиявий даромадлар учун имконият бор. Ва шунинг учун, биласизми, биз бу ИПОни Лондон фонд биржасига жойлаштирганимизда, у кутилганидан 4 баравар ортиқча қизиқиш уйғотди. Глобал инвесторлар сармоя киритишни хоҳлашди. У ИПОдан буён 40% даромад келтирди”, - дейди Женни Жонсон.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.