Лайфстайл

Кантри афсонаси Долли Партон 80 ёшида вафот этди

Америкалик машҳур кантри хонандаси, актриса ва филантроп Долли Партон 80 ёшида вафот этди. АҚШ президенти Доналд Трамп унинг хотирасига мамлакат бўйлаб давлат байроқларини бир ҳафта давомида ярим устунга тушириш ҳақида кўрсатма берди. Мусиқачи вафоти муносабати билан бутун мамлакат миқёсида бундай қарор қабул қилиниши АҚШда жуда кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Кантри мусиқасининг афсонавий вакиласи Долли Партон 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Хонанданинг матбуот котиби хабарига кўра, "кантри мусиқаси қироличаси" 25-август куни Теннесси штатининг Нешвилл шаҳрида 80 ёшида вафот этган. Бу хабарни унинг жияни Браян Сивер ҳам тасдиқлаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп Долли Партоннинг вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб давлат байроқларини бир ҳафта давомида ярим устунга туширишни буюрди. Бу ҳақда у Трутҳ Сосиал ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Трамп Партонни нафақат кантри, балки бутун Америка мусиқа саҳнасининг буюк ижрочиларидан бири сифатида таърифлаб, унинг ўлими миллионлаб одамлар учун катта йўқотиш эканини таъкидлади.

Президент фармонига биноан, АҚШ байроқлари 25-август куни соат 18:00 дан бошлаб бир ҳафта давомида ярим устунга туширилади.

Бундай қарор АҚШ учун кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Мамлакатда маданият вакиллари вафот этганда байроқларни тушириш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган, аммо одатда бундай қарорлар айрим штатлар ёки маҳаллий ҳокимиятлар даражасида қабул қилинган.

Бутун АҚШ ҳудудида байроқларни ярим устунга тушириш амалиёти асосан юқори мартабали давлат амалдорлари, ҳарбийлар вафоти ёки миллий фожиалар қурбонлари хотирасига қўлланилади.

Трамп бундан аввал июл ойида Жанубий Каролинадан сенатор Линдси Грем вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб байроқларни тушириш ҳақида кўрсатма берган эди. Сиёсатчи 12-июл куни 71 ёшида вафот этган.

Долли Партон 1946-йилда Теннесси штатида кўп фарзандли ва кам таъминланган оилада туғилган. У оиладаги 12 фарзанднинг тўртинчиси эди.

Партон қўшиқ айтишни черковда ўрганган ва 13 ёшида илк кантри пластинкасини ёзган. Унинг ижодий фаолиятидаги энг катта юксалиш 1970-йилларга тўғри келди. Кейинчалик хонанда поп-мусиқа йўналишида ҳам катта муваффақиятларга эришди ва киноактриса сифатида танилди.

Унинг энг машҳур қўшиқлари қаторига "Жолене", "Соат оф Манй Солорс" ва "И Вилл Алвайс Лове Ёу" киради. Кейинчалик "И Вилл Алвайс Лове Ёу" қўшиғини Уитни Хюстон "Тансоқчи" филми учун қайта ижро этган ва бу талқин ҳам жаҳон миқёсида машҳурликка эришган.

Долли Партоннинг бутун дунё бўйлаб сотилган мусиқий ёзувлари умумий тиражи 100 миллион нусхадан ошган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.