Канада руҳий хасталиги бор инсонларга ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш (эвтаназия) имкониятини кенгайтириш режасини тўхтатиб турди
Канадада 2027 йил март ойида фақат руҳий касалликка чалинган шахсларга ҳам тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш (эвтаназия) ҳуқуқи берилиши керак эди, бироқ бу қарор энди номуайян муддатга тўхтатиб қўйилди.

Канада руҳий касалликка чалинган шахслар учун тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш имкониятини кенгайтириш режаларини тўхтатиб қўйди
Адлия вазири Шон Фрейзер ушбу тўхталиш қийин қарор бўлганини айтди
Канада ягона ташхиси руҳий касаллик бўлган шахсларга тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш қонунини татбиқ этиш режаларини номуайян муддатга тўхтатиб туришини маълум қилди ва бунга кимлар лойиқ деб топилиши кераклиги борасида ягона фикр йўқлигини рўкач қилди.
Бу қарор жорий йил бошида парламент комиссияси томонидан тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш — Канадада Maid номи билан танилган дастур — доирасини кенгайтирмаслик ҳақидаги тавсиясидан сўнг қабул қилинди.
Чоршанба куни адлия вазири Шон Фрейзер "бу масалада мукаммал консенсус мавжуд бўлмаса-да, биз буни тўғри ёндашув деб ҳисоблаймиз", деди.
Ушбу дастурни ягона ташхиси руҳий касаллик бўлган шахсларга ҳам татбиқ этишни қўллаб-қувватловчиларнинг таъкидлашича, буни амалга оширмаслик уларнинг конституциявий ҳуқуқларини ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини бузади.
Ҳукуматнинг руҳий касалликка чалинган шахслар учун Maid дастуридан фойдаланишни кечиктириш ҳақидаги аввалги қарори устидан қўзғатилган федерал суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда.
Чоршанба кунги баёнот шуни англатадики, ягона ташхиси руҳий касаллик бўлган канадалик беморлар аввал режалаштирилганидек, 2027 йилнинг мартига қадар тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш имкониятига эга бўла олмайдилар.
Канадада тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш 2016 йилда даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган беморлар учун қонунийлаштирилган бўлиб, улар ҳали ҳам ҳолатларнинг мутлақ кўпчилигини ташкил қилади.
Квебекдаги суд жараёнидан сўнг, 2021 йилда бу имконият ўлими яқин бўлмаган, аммо даволаб бўлмайдиган хасталикка чалинган беморларни ҳам қамраб олиш учун кенгайтирилди. Канадада бу имконият Maid дастурининг "иккинчи йўналиши" деб аталади.
Бу кенгайиш баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларнинг таъкидлашича, ҳатто беморнинг ўзи сўрамаган бўлса ҳам, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш таклиф қилинган ҳолатлар кузатилган.
Канада аслида 2023 йилда тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш қонунларини ягона ташхиси руҳий касаллик бўлган шахсларга нисбатан ҳам кенгайтириши керак эди, бироқ бу тизим қандай амалга оширилишини ўрганиш учун кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ўзгартиришни икки марта орқага сурди.
Ҳисоботда айтилишича, Канада руҳий касалликка чалинган шахсларни тиббий ёрдам остида ҳаётдан кўз юмиш дастуридан "номуайян муддатга чиқариб ташлаши" керак

