Маҳаллий

«Камера, чироқ, мотор!» — Тошкентда муҳим кинотадбир бошланди

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ХИ Европа кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Камера, чироқ, мотор!» — Тошкентда муҳим кинотадбир старт олди

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида ХИ Европа кинофестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Жорий йилда кинотадбир Тошкент ва Урганч шаҳарларида ташкил этилади.

Фестивал 2024-йилда Франсия ва Люксембург ҳамкорлигида суратга олинган «Боғдаги қайиқ» анимацион филми (Слосум эт мои) билан бошланди. Ушбу мултфилм Сартоонс он тҳе Бай фестивалида энг яхши деб топилган ва Пулчинелла (Пулсинелла Авардс) мукофотига сазовор бўлган.

«Европа кинофестивали — маданиятларимизнинг хилма-хиллиги ҳамда умуминсоний қадриятларни акс эттирувчи ҳикоялар орқали Европани кашф этиш имконияти. Бу йил биз кинофестивални Урганч шаҳрида ҳам ўтказяпмиз. Кино тадбирининг географиясини Тошкентдан ташқарига кенгайтириш Ўзбекистон вилоятларида маданий алмашинувни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи яхши анъанага айланди»,

— деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар фестивал очилишига бағишланган матбуот анжуманида.

«Европа кинофестивали ўзбекистонлик томошабинларга Европа кинематографиясининг ўзига хос бадиий ёндашувлари, турли халқларнинг ҳаёти, қадриятлари ва маънавий олами билан яқиндан танишиш имконини беради. Кино санъати орқали халқлар ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстлик мустаҳкамланиб, янги ижодий ғоялар ва халқаро ҳамкорлик лойиҳалари учун замин яратилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Европа давлатлари билан кинематография соҳасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Қўшма филмлар яратиш, тажриба алмашиш ва миллий кино асарларимизни халқаро майдонда тарғиб этиш ушбу ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидир»,

— деди Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов.

Фестивал дастури доирасида 23-25-октябр кунлари Тошкентдаги Миллий кино санъати саройида (собиқ «Панорама») ҳамда 27-октябр куни Урганчдаги Худойберган Девонов номидаги кинотеатрда филмлар намойиш этилади.

Кинофестивал учун Кипр, Франсия, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Руминия ва Словения элчихоналари сара филмларни тақдим этган. Уларнинг аксари миллий ва халқаро киномукофотлар совриндори ҳисобланади.

Барча намойишлар бепул бўлиб, филмлар оригинал тилда, ўзбек ёки рус тилидаги субтитр билан кўрсатилади.

Фестивал 2013-йилдан буён ҳар йили Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан Европа мамлакатларининг юртимиздаги элчихоналари билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, ўтган йили ҳам Европанинг 12 мамлакатидан 12 та сара филм намойиш этилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.