Маҳаллий

Жиззахда беш нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштирилиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида беш нафар фуқаро номига 219 млн сўмлик имтиёзли кредитлар расмийлаштирилиб, сўнгра маблағлар шахсий эҳтиёжларга сарфлаб юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди. Идора маълумотларига кўра, ушбу схемага «Хонимқўрғон» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси С.Х., тижорат банкининг Ғаллаорол банк хизматлари маркази ходимлари ва бошқа шахслар алоқадор бўлган. Улар фойдаланиш имкониятини қўлга киритиб […]

Жиззахда беш нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштирилиб, пуллар ўз эҳтиёжларига сарфланди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида беш нафар фуқаронинг номига 219 млн сўмлик имтиёзли кредитлар расмийлаштирилиб, ушбу маблағлар шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, ушбу схемага «Хонимқўрғон» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси С.Х., тижорат банкининг Ғаллаорол банк хизматлари маркази ходимлари ва бошқа шахслар алоқадор бўлган. Улар беш нафар фуқаронинг электрон имзоларидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритиб, уларнинг номига имтиёзли кредитлар расмийлаштиришган.

Олинган пуллар ўз эҳтиёжлари учун ишлатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда кредит расмийлаштиришнинг бошқа бир ҳолати ҳақида хабар берилган эди. Беш киши ўзларини Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари деб таништириб, банкдан 428,8 млн сўм олишган. Кредитни расмийлаштириш учун улар сохта меҳнат шартномалари ва даромадлар тўғрисидаги маълумотномалардан фойдаланишган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.