Маҳаллий

Жиззахда АЕС лойиҳасини назорат қилиш учун халқаро компания билан қўшма корхона ташкил этилади

Жиззахда АЕС лойиҳасини назорат қилиш учун халқаро компания билан қўшма корхона тузилади

Ўзбекистондаги биринчи интеграциялашган атом электр стансияси лойиҳасини бошқариш ва техник назоратни кучайтириш мақсадида етакчи хорижий инжиниринг компаниялари иштирокида қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Таклифга мувофиқ, қўшма корхона лойиҳа бошқарувини такомиллаштириш, техник назоратни кучайтириш ҳамда технологик ечимларнинг мустақил экспертизасини таъминлайди. Унда лойиҳа ҳужжатлари, ускуналарнинг асосий қисмлари ва қурилиш ишлари натижаларини мустақил баҳолаш назарда тутилган. Айни пайтда қўшма корхона иштирокчилари таркиби ва уни ташкил этиш муддатлари ишлаб чиқилмоқда.

АЕС қурилиши фаол босқичга ўтган. 4-июндан бошлаб биринчи энергоблок пойдевор плитасини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда ва ҳозиргача 916 куб метр бетон қуйилган. Қурилиш-монтаж базаси ва пойдевор ишлари белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

Лойиҳа Халқаро атом энергияси агентлигининг (ХАЕА) “Милестонес Аппроач” ёндашуви ҳамда хавфсизлик, ҳимоя ва кафолатларни ўз ичига олган “3С” консепсиясига мувофиқ амалга оширилмоқда. 22–26-июн кунлари ХАЕАнинг ИНИР Фоллов-уп эксперт миссияси ўтказилиб, унда 16 та вазирлик ва идорадан 41 нафар раҳбар ва мутахассис қатнашган. Миссия якунларига кўра, 2021-йилги миссия тавсияларининг аксарияти бажарилгани қайд этилган.

Лойиҳада маҳаллийлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда маҳаллий корхоналар томонидан қурилиш материаллари, металл конструксиялар, кабел маҳсулотлари ва бошқа бутловчи қисмларни етказиб бериш имкониятлари ўрганилган. Маҳаллийлаштириш салоҳияти 21 фоизгача баҳоланмоқда. Уни 30 фоиздан ошириш мақсадида Фориш туманида, стансиядан 25 километр масофада, 200 гектарлик ихтисослаштирилган саноат зонасини ташкил этиш таклиф қилинган. Унда 15 та йўналишда маҳсулот ишлаб чиқариш ва йиғиш, шунингдек, 2 мингтагача янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

АЕС ташқи инфратузилмаси доирасида 388 километр электр тармоқлари, 110 киловолтли подстансия, 21 километр ичимлик суви ва 120 километр техник сув таъминоти тармоқлари, 39,5 километр автомобил йўли ҳамда 11 километр темирйўл қурилиши кўзда тутилган. Ташқи инфратузилма обьектларида маҳаллий маҳсулот ва хизматлар улушини 60–70 фоизга етказиш вазифаси белгиланган.

Стансия билан бирга 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси ҳам барпо этилади. Унда қарийб 10 мингта хонадон, жумладан, биринчи босқичда 3 мингта хонадон, шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим, тиббиёт, спорт ва маданият обьектлари ташкил этилади.

Қурилиш авжига чиққан даврда майдонда 10 мингдан ортиқ ищи ва мутахассис меҳнат қилиши, уларнинг 65–70 фоизини маҳаллий кадрлар ташкил этиши кутилмоқда. Шу сабабли бўлажак операторлар, муҳандислар ва радиация хавфсизлиги бўйича мутахассисларни тайёрлашни ҳозирдан жадаллаштириш вазифаси қўйилган.

Ҳисоботда “Ўзатом” агентлиги ва АЕС қурилиши дирексиясининг ташкилий ҳамда кадрлар салоҳиятини босқичма-босқич кучайтириш, қарийб мингта тармоқ стандартини миллий тизимга мослаштириш ва жорий этиш бўйича чоралар ҳам белгиланган.

2026-йил охиригача лойиҳа ҳужжатларини якунлаш, ташқи тармоқлар қурилишини бошлаш, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ҳамда буюртмачи ва эксплуатация ходимларини тайёрлашни жадаллаштириш режалаштирилган. 2027-йилда эса ВВЕР катта блоклари бўйича лицензия ҳужжатларини ишлаб чиқиш, стансиянинг умумий биноларини лойиҳалаш ва узоқ ишлаб чиқариш сиклига эга ускуналарга буюртмаларни жойлаштириш кўзда тутилган.

Қурилиш даврида ищи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оилалари учун 200 гектар майдонда қарийб 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси барпо этиш режалаштирилмоқда. Шаҳарчада қарийб 10 мингта хонадон, жумладан, биринчи босқичда 3 мингта хонадон қурилиши кўзда тутилган. Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт, спорт ва маданият обьектлари, дам олиш масканлари ҳамда яшил ҳудудлар ташкил этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.