Жиззах вилояти илк бор мустақил халқаро кредит рейтингига эга бöлди
Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири - Фитч Ратингс Жиззах вилоятига “ББ−” халқаро кредит рейтингини берди. Прогноз - “Барқарор”.

Жиззах вилояти илк марта мустақил халқаро кредит рейтингига эга бўлди.
Фитч таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса “аа” баҳо берилган.
Хўш, бу рейтинг нима беради?
Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Фитч каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.
Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.
Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.

