Жирафалар камида етти мамлакатда йöқолиб кетган: фотографлар уларга китоб баğиşлади
Ремемберинг Вилдлифе («Ёввойи табиатни ёдда сақлаб») фотокитоблар туркумининг янги жилди жирафаларга баğиşланди. Унда дунёнинг етакçи ёввойи табиат фотографлари олган суратлар жамланган. Лойиҳа бу ҳайвонларга таҳдид солаётган муаммоларга эътибор қаратиş ва уларни муҳофаза қилиş уçун маблаğ йиğиşни мақсад қилган.

Жирафалар камида етти мамлакатда йўқолиб кетган: фотографлар уларга китоб бағишлади
Янги китобга Жонатан ва Анжела Скотт, Марсел ван Остен, Франс Лантинг, Грег дю Туа ва бошқа таниқли фотографларнинг ишлари киритилган. Суратларда сайёрадаги энг баланд сутемизувчиларнинг табиатдаги ҳаёти акс этган.
Жирафаларни бутун дунёда осон танишади. Бироқ улар дуч келаётган хавфлар ҳақида ҳамма ҳам етарлича маълумотга эга эмас. Нашрда келтирилишича, сўнгги 300-йилда жирафалар табиий яшаш муҳитининг қарийб 90 фоизини йўқотган, Африканинг камида етти мамлакатида эса бутунлай йўқолиб кетган.
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи маълумотларига таяниб қайд этилишича, 1985-йилдан буён жирафалар сони кескин камайган. Айрим ҳудудларда қисқариш 40 фоизга етган.
Баъзи қўриқланадиган ҳудудларда жирафалар сафариинг одатий қисмига айланган. Сайёҳлар уларни Африка манзарасининг ажралмас тимсоли сифатида қабул қилади. Аммо бошқа жойларда бир-биридан узилиб қолган кичик популяциялар заиф ҳолатда яшамоқда.
Қишлоқ хўжалиги майдонларининг кенгайиши, йўллар ва тўсиқлар қурилиши, аҳоли пунктларининг ўсиши жирафаларнинг табиий ҳаракат йўлларини бўлиб ташламоқда. Натижада улар алоҳида ҳудудлардаги кичик гуруҳларга ажралиб қоляпти.
Айрим минтақаларда жирафалар ҳали ҳам гўшти учун овланади. Бошқа ҳудудларда эса қуролли можаролар ва сиёсий беқарорлик табиатни муҳофаза қилиш ишларини қийинлаштирмоқда.

