Маҳаллий

Жарқўрғонда 5-синф ўқувчиси қўшнисининг «Спарк»ини ҳайдаб, видеосини тармоққа жойлади

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида бешинчи синф ўқувчиси қўшнисига тегишли «Спарк» автомобилини бошқарган. У бу жараённи тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаганидан сўнг ҳолат кенг муҳокамага сабаб бўлган.

Жарқўрғонда 5-синф ўқувчиси қўшнисининг «Спарк» автомобилини ҳайдаб, унинг видеосини тармоққа жойлаган.

Вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, автомобилни тумандаги 19-мактаб ўқувчиси бошқарган.

ЙҲХБ мутахассислари вояга етмаган бола ҳамда унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган.

Расмий хабарда ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилгани айтилган, бироқ айнан қандай чора қўллангани очиқланмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.