ЖАР президенти касаллиги сабаб жамоат тадбирларидан четлатилди

ЖАР президенти касаллиги туфайли оммавий тадбирлардан четлаштирилди
Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса шифокорлар тавсиясига биноан соғлиғи сабаб оммавий тадбирларда қатнашишни тўхтатди. Бу ҳақда 16-сентябр куни унинг идораси маълум қилди.
73 ёшли Рамапоса Ҳиндистонда бўлиб ўтган БРИСС саммитидан кейин 14-сентябр куни Жанубий Африкага қайтиб келган эди. Шифокорлар унга дам олиш ва даволанишни маслаҳат беришди. Президент идораси баёнотида айтилишича, Рамафоса вазирлардан режалаштирилган оммавий тадбирларда унинг ўрнига иштирок этишни сўраган.
Унинг қачон ишга қайтиши ҳақида маълумот берилмади. Мамлакат вице-президенти Пол Машатиле ҳам тиббий муолажадан сўнг шифокорлар тавсияси билан дам олмоқда.
У БМТ Бош Ассамблеясининг 2026-йилги сессиясида қатнашади.
Ламола АҚШга икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар кутилмаганда ёмонлашган бир пайтда боради. АҚШ ирқий камситишларни рўкач қилиб, айрим Жанубий Африка фуқароларига виза чекловларини жорий этди.
Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп маъмурияти Жанубий Африкада озчиликни ташкил этувчи оқ танли африканерлар таъқиб қилинмоқда деган ёлғон даъволарни илгари сурган. Жанубий Африка бу айбловларни рад этади.
Мамлакат расмийларига кўра, оқ танлиларни камситиш бўйича ҳеч қандай далил йўқ. Шунингдек, ҳукумат асрлар давомида сақланиб келган ирқий адолацизлик оқибатларини бартараф этиш учун тегишли сиёсат юритиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади. Жанубий Африка президенти март ойида Трампни ирқчиликда айблаган эди.

