Дунё

Жапаров Марказий Осиёнинг олти давлати ва Озарбайжон учун ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди

Жапаров Марказий Осиёнинг олти давлати ва Озарбайжон учун ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров саёҳатларни осонлаштириш ва диққатга сазовор жойларни ягона туристик маршрутларга бирлаштириш мақсадида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун умумий туристик виза жорий этиш ташаббуси билан чиқди.

У бу ҳақда Туркманбошидаги «Аваза» туристик зонасида бўлиб ўтган етакчиларнинг маслаҳат учрашувида маълум қилди. Жапаровнинг сўзларига кўра, минтақа давлатларида туризмни биргаликда ривожлантириш учун барча шароитлар мавжуд: қадимий шаҳарлар, тоғ ландшафтлари, Каспий денгизи соҳиллари ва бой маданий мерос.

«Бир нечта давлатга бир саёҳат» — Қирғизистон раҳбари ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкин бўлган тамойилни шундай ифодалади. У ташқи сиёсат идораларига умумий визани жорий этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқишни топширишни таклиф қилди.

«Аваза»даги маслаҳат учрашувида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этмоқда.

Саммит доирасида МДҲ давлатлари миллий таомлари фестивали бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон стенди ҳам тақдим этилган бўлиб, ушбу стендни куни кеча Шавкат Мирзиёев ва Ҳамдўстлик мамлакатлари делегациялари раҳбарлари бориб кўрдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.