Жанубий африкалик аёл сунъий интеллектда китоблар ёзиş орқали миллионерга айланди
Жанубий африкалик ёзувçи аёл сунъий интеллект ёрдамида ёзилган китоблари ортидан 1 миллион доллардан ортиқ соф даромад кöрди. У 20 ой иçида 370 дан ортиқ асар наşр этиşга улгурган. Китоблар Амазон ва боşқа онлайн маркетплейсларда сотилган.

Жанубий Африкада Корал Ҳарт номи билан ижод қиладиган ёзувчи аёл сунъий интеллект ёрдамида китоблар ёзиб, миллионерга айланди. У атиги 20 ой ичида СИ воситаларидан фойдаланган ҳолда 371 та ишқий роман яратди ва уларнинг савдосидан 1 миллион АҚŞ долларидан кўпроқ, яъни тахминан 16,5 миллион Жанубий Африка ренди даромад олди.
Корал Ҳарт ўз ишида ЧатГПТ, Слауде ва Грок каби машҳур СИ чат-ботларидан фойдаланади. Бироқ у матнни тўлиқ компютер ихтиёрига топширмайди. Китоб ғояси, сюжет чизиқлари, қаҳрамонлар характери ва боблар режасини ёзувчининг ўзи мустақил ишлаб чиқади. Сунъий интеллект эса берилган режа асосида матн қораламасини ёзиш ва таҳрирлашда ёрдам беради. Тайёр бўлган ҳар бир асар охирида қайта ўқиб чиқилади ва камчиликлари тузатилади. Китоблар Амазон ва бошқа онлайн маркетплейсларда сотилган.
Муваффақиятига қарамай, ёзувчи ўзининг ҳақиқий исмини жамоатчиликдан қатъий сир сақламоқда. Сабаби — у СИ орқали китоб ёзишга қарши бўлган анъанавий ёзувчилар ва китобхонлардан минглаб ғазабли хабарлар, ҳатто ўлим таҳдидларини олган.
Ҳарт хоним сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлашдан аввал нашриёт соҳасида 14 йил ишлаган ва ўзи ҳам мустақил равишда ўнлаб китоблар ёзган тажрибали мутахассисдир. У бир неча ой давомида СИ промптларини тўғри беришни ўрганиб, матнни тезкор яратишнинг шахсий методологиясини шакллантирган.
Ушбу ҳолат китоб бозорида анъанавий муаллифлик ҳуқуқи ва адабиёт мазмуни борасида катта баҳсларга сабаб бўлмоқда. Бир гуруҳ экспертлар буни "адабиётни қадрсизлантириш ва конвеерга айлантириш" деб ҳисобласа, бошқалар СИни ёзувчининг тезлигини оширувчи самарали "ҳамроҳ" сифатида баҳоламоқда.

