Иқтисодиёт

Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки билан AgriConnect лойиҳаси ва Water Compact ташаббусини муҳокама қилди

Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки билан AgriConnect лойиҳаси ва Water Compact ташаббусини муҳокама қилди

Бангкокда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки гуруҳи президенти Аджай Банга билан музокаралар ўтказди.

Музокараларда Жаҳон банкининг операцион фаолият бўйича бош директори Анна Бьерде, Халқаро молия корпорациясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий вице-президенти Имад Фахури, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Нодирбек Очилов, Иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Қаршибоев ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Томонлар эътиборни Ўзбекистондаги макроиқтисодий тенденциялар, таркибий ислоҳотларнинг бориши ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларига қаратдилар.

Мулоқот давомида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва хусусий инвестицияларни жалб этишга алоҳида урғу берилди. Иштирокчилар, шунингдек, инфратузилма, энергетика, агробизнес, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаси ва юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ҳисобига иқтисодий имкониятларни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган AgriConnect ташаббуси ва сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган Water Compact лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий қадамлар алоҳида кўриб чиқилди. Музокаралар якунида яқин ҳамкорликни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.