Жаҳон банки Ўзбекистонда ўрта синф улуши 72 фоизгача ўсганини маълум қилди

Жаҳон банки Ўзбекистонда ўрта синф улуши 72 фоизгача ошганини маълум қилди
Ўзбекистонда 2021 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда ўрта синфга мансуб аҳоли улуши 37 фоиздан 72 фоиздан кўпроққа ошди.
Бунда Тошкент шаҳрида юқори ўрта синф тоифасига кирувчи аҳоли улуши 71,5 фоизга етди.
Жаҳон банки таҳлилига кўра, ушбу йиллар давомида республикада юқори ўрта синф улуши 8 фоиздан 31 фоизгача, қуйи ўрта синф улуши эса 29 фоиздан 41 фоизгача ошган. Бунда пойтахтдаги кўрсаткичлар ўсиши мамлакатнинг бошқа ҳудудларига қараганда сезиларли даражада юқори бўлди.
Экспертлар хусусий секторда иш ҳақининг ошишини ўрта синф кенгайишининг асосий омилларидан бири сифатида қайд этмоқдалар. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида мамлакат хусусий секторидаги юқори малака талаб этадиган барча расмий ёлланма иш ўринларининг 29 фоизи жамланган.

