Иқтисодиёт

«Иşбилармон аёл – 2026»: ÖзЛиДеП аёллар тадбиркорлигини қöллаб-қувватламоқда

Öзбекистон Либерал-демократик партияси таşаббуси билан «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида таşкил этилаётган «Иşбилармон аёл – 2026» кöрик-танловининг ҳудудий республика босқиçлари давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Фарğона вилоятида бöлиб öтди.

«Ишбилармон аёл – 2026»: ÖзЛиДеП аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватламоқда

Танловнинг илк — маҳалла босқичида вилоятдаги 2017 та маҳалла қамраб олиниб, унда 10 минг нафардан ортиқ ишбилармон ва ташаббускор хотин-қиз иштирок этди. Шу жараёнда ўз бизнесини йўлга қўйган, янги лойиҳаларни амалга ошираётган, маҳалладошларига иш ўринлари яратиб бераётган кўплаб иқтидорли аёллар аниқланган. Ҳудудий босқичда эса тадбиркор, ҳунарманд ва фермер аёллар ўз фаолияти, эришган натижалари ҳамда истиқболли лойиҳаларини намойиш этиб, ўзаро тажриба алмашди.

Танловнинг аҳамияти шундаки, у аёлларнинг тадбиркорлик салоҳиятини намоён этиш, уларнинг меҳнати ва ташаббусларини муносиб эътироф этиш билан бирга, янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш учун ҳам кенг имконият яратмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий даромадини ошириш, касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш каби масалаларда бундай лойиҳалар муҳим аҳамият касб этади.

Танлов иштирокчиларидан Раъно Ботабоева ўз фаолияти давомида 70 нафардан ортиқ хотин-қизни иш билан таъминлагани, яна 30 нафардан зиёд аёлга касаначилик орқали уйида даромад топиш имкониятини яратганини таъкидлади. Шунингдек, у ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган оналарни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Унинг фикрича, давлатимиз томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилаётган шароит ва имкониятлар кўплаб аёлларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, нафақат ўз оиласи, балки жамият фаровонлигига ҳам ҳисса қўшиш имконини бермоқда.

Тадбир якунида танловнинг фаол иштирокчилари партиянинг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Энг муҳими, «Ишбилармон аёл – 2026» танлови орқали аёлларнинг меҳнати қадрланмоқда, уларнинг янги ташаббуслари рағбатлантирилмоқда ва илғор тажрибалари кенг оммалаштирилмоқда. Бу эса ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини янада ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда маҳалла иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.