Дунё

Италиядаги ўқ-дори заводида кучли портлаш юз берди (видео)

Италиянинг Коллеферро шаҳарчаси яқинида жойлашган ўқ-дори заводида 13-август куни кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги хабар берди. Портлаш овози бир неча километр узоқликгача эшитилган.

Маълумотларга кўра, портлаш юз берганда ўт ўчирувчилар ва полиция воқеа жойида ёнғинни ўчираётган бўлган. Коллеферро мери Джулио Каламита журналистларга вазият назорат остида эканлигини маълум қилди. У ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқлиги тасдиқланишини кутаётганини қўшимча қилди.

Портлаш Франсия-Германия мудофаа гуруҳи КНДС таркибига кирувчи КНДС Аммо Италй заводида содир бўлди. Компания ҳолатга изоҳ бермади. Компания сайтига кўра, КНДС Аммо Италй қуруқлик ва денгиз мудофаа тизимлари учун ўрта ва йирик калибрли ўқ-дорилар, шунингдек, аерокосмик ракета-ташувчилар учун қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқаради. Европа Иттифоқи ҳужжатларига кўра, ушбу компания Европа Мудофаа Агентлигининг 2023-йилда тузилган 155 миллиметрли ўқ-дорилар бўйича келишувлар пудратчиларидан биридир.

Каламита портлаш завод ёпиқ бўлган ёзги таътил пайтида юз берганини таъкидлади. У акс ҳолда "фожиа бўлар эди", деб қўшимча қилди. Мер охирги ёнғин ўчоқларини ўчириш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирди.

Аввалроқ Болгарияда ҳам ўқ-дори заводи портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодисага юк машинасининг ёниб кетиши сабаб бўлгани айтилганди. Бунинг ортидан омборда ўқ-дорилар портлаб иккиламчи ёнғин келиб чиққан.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.