Иссиқ кунлар ва салқин кечалар. Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Иссиқ кунлар ва салқин кечалар. Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълум қилди
19 октябрдан 23 октябргача Ўзбекистонда очиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳафта бошида нисбатан иссиқ бўлади, бироқ дам олиш кунларига келиб сезиларли даражада совиши кутилмоқда.
Ҳафтанинг дастлабки кунларида республика бўйича кундузи 20–25 даража иссиқ, кечаси — 5–10 даража бўлиши кутилмоқда. Ҳафта охирига келиб кундузги ҳарорат 17–22 даражагача пасаяди, кечаси эса 3–8 даража иссиқни ташкил этади.
Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда эсади.
19 ва 20 октябрь кунлари ҳаво 23–25 даражагача исийди. 21 ва 22 октябрда салқинроқ бўлади — кундузи 20–22 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Кечаси ҳарорат ҳам пасайиб боради. Агар 20 октябрга ўтар кечаси ҳарорат 10–12 даража иссиқни ташкил этса, 22 октябрга келиб у 6–8 даражагача тушади.

