Иссиқ чой ва ингаляция — тумовни тезроқ тузатишга ёрдам берадиган тавсиялар

Иссиқ чой ва ингаляция — тумовни тезроқ енгишга ёрдам берадиган тавсиялар
Шамоллашнинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин: ЎРВИ ва бошқа инфексиялар, мавсумий аллергия, гормонал ўзгаришлар ёки ҳаво ҳароратининг кескин алмашиши. Бироқ бунинг аҳамияти йўқ — нима сабабдан бўлишидан қатъи назар, муаммодан қутулишнинг оддий йўллари бор. Улардан айримлари фақат вақтинча ёрдам беради, бошқалари эса тумовни тез ва барқарор тарзда даволашга кўмаклашади, деб ёзади Лифеҳаскер.
**Иссиқ чой ичинг**
Энг муҳими, у куйдирмаслиги керак. Иссиқлик ва буғ бурун бўшлиғидаги қон айланишини кучайтиради. Натижада бурун оқиши камаяди, нафас олиш енгиллашади.
**Иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг**
Юқоридаги фикрни инобатга олсак, суюқлик илиқ бўлса, таъсир янада кучаяди. Аммо хона ҳароратидаги сув ҳам фойдали. Чунки организмда сув етишмаса, бурун ҳам битади. Бурун бўшлиғидаги шилимшиқ суюқлик қурийди, қуюқлашади ва бу бурун тиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, бундай ҳолатда вирус ва бактериялар ўзини эркин ҳис қилади, яъни касаллик чўзилиши ёки шамоллашдан қутулиш қийинлашиши мумкин.
**Ингаляция қилинг**
Ингаляция шамоллаш белгиларини, жумладан умумий тумовни сезиларли даражада камайтиради ва касаллик давомийлигини қисқартиради.
Идишда тоза сув иситилади. Уни қайнатиш шарт эмас, суюқлик устида буғ пайдо бўлиши кифоя.
Сув солинган идишни столга ёки бошқа қулай горизонтал юзага қўйиб, юзни 20-30 дақиқа ушлаб туриш керак.
Бурун орқали чуқур нафас олинади. Балғамдан халос бўлиш учун куч билан нафас чиқаришга ҳаракат қилиш лозим.
Нафас олиш учун сувга бир неча томчи эфир мойи қўшиш мумкин.
**Иссиқ душ қабул қилинг**
Ингаляция ёки иссиқ чой каби, душ ҳам тумовни самарали равишда тўхтатади ва бурун битишини бартараф этади.
**Бурун учун илиқ компресс қилинг**
**Бурунни шўр сув билан ювинг**
Дорихонадан тайёр туз аерозолини сотиб олиш ёки уни уйда тайёрлаш мумкин. Рецепт оддий: бир стакан (240 мл) илиқ сувга ½ чой қошиқ туз ва бир чимдим истеъмол содаси қўшилади. Нохуш аломатлар тўлиқ йўқолгунга қадар бурун ушбу эритма билан кунига 3-4 марта ювилади.
**Бурун спрейи ёки томчиларидан фойдаланинг**
Натижада бурун оқмайди ва ундан эркин нафас олиш мумкин бўлади. Ушбу сеҳрли таъсир, одатда, бир неча соат давом этади, кейин жараённи такрорлаш керак. Шуни ёдда тутиш керак: бундай воситаларни 3 кундан ортиқ ишлатмаслик керак.
**Шифокорга мурожаат қилинг**
Бурун оқиши алоҳида касаллик эмас, балки фақат аломатдир. Ундан бутунлай халос бўлиш учун уни келтириб чиқарган касалликни енгиш керак. Бу энг самарали тарзда профессионал шифокор терапевт ёки Лор мутахассис назоратида амалга оширилади.

