Лайфстайл

Томоқ оғриғининг келиб чиқиши, белгилари ва уни даволашда йўл қўйиладиган хатолар

**Томоқ оғриғининг сабаблари, белгилари ва уни даволашда йўл қўйиладиган хатолар**

Ҳалқум, бўғиз ёки трахея шиллиқ қаватидаги яллиғланиш ва шиш томоқда оғриқ пайдо бўлишининг асосий сабабидир. Кўпинча томоқ оғриғига вирусли инфексиялар сабаб бўлади, бироқ бошқа омиллар ҳам бўлиши мумкин, жумладан: бактериялар; аллергия; овоз аппарати мушакларининг ҳаддан ташқари зўриқиши; қуруқ ҳаво; заҳарли моддаларни ҳидлаш; гастроезофагеал рефлюкс касаллиги ва бошқалар.

Шу сабабли, томоқ оғриғини баъзан фақат шифокор енгиллаштира олади.

**Томоқ оғриғи қачон шифокорга мурожаат қилишни талаб қилади?**

Одатда томоқ оғриғи бир неча кун ичида ўз-ўзидан ўтиб кетади, аммо айрим ҳолатларда шифокор кўриги зарур бўлади.

**Қачон тез ёрдам чақириш керак?**

Қуйидаги белгилар кузатилса, тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг: ютиш ёки нафас олишда қийинчилик бўлса; сўлак безлари меъёридан ортиқ ишласа (бу юта олмаслик касаллигининг белгиси бўлиши мумкин); нафас олишда ҳуштакка ўхшаш овоз ва шовқин эшитилса; оғриқ жуда кучли бўлса ва ҳолат вақт ўтиши билан ёмонлашса.

**Қачон шифокор қабулига ёзилиш керак?**

Қуйидаги белгилар бўлса, умумий шифокор ёки оториноларинголог билан маслаҳатлашиш керак: томоқ оғриғи жуда кучли бўлиб, бир ҳафтадан ортиқ вақт ичида енгиллашмаса; овоз бўғилиши икки ҳафтадан ортиқ давом эца; бемор ютишда қийналса; нафас олиш қийинлашса; оғизни очганда оғриқ пайдо бўлса; бўйин ёки юзда шиш кузатилса; қулоқ ҳам оғриса; қон йўталса; терида тошмалар пайдо бўлса; тана ҳарорати 38,3° С дан ошса.

Агар томоқ оғриғи нонушта пайтидаги илиқ ичимлик, масалан, чойдан кейин ҳам камаймаса, фарзандингизни педиатрга олиб боришингиз мумкин.

**Томоқ оғриғини уй шароитида енгиллаштириш**

Агар юқорида санаб ўтилган қўшимча аломатлар бўлмаса, томоқ оғриғини уйда даволаш мумкин. Бунинг учун:

**Кўпроқ илиқ суюқлик ичинг**

Чой, компот, сут — бу ичимликлар шиллиқ пардаларни намлайди ва томоқдаги оғриқни енгиллаштиради. Агар йўтал ҳам безовта қилса, чойга асал қўшишингиз мумкин. Аммо асални бир ёшгача бўлган болаларга бермаслик кераклигини унутманг.

**Бироз музқаймоқ истеъмол қилинг**

Кўпчилик музқаймоқ томоқ оғриғини келтириб чиқаради, деб ўйлайди. Аслида эса совуқлик яллиғланишни камайтиради.

**Томоқни чайинг**

Бир стакан илиқ сувга ярим чой қошиқ оддий ош тузи ёки истеъмол содасини қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Эритма билан томоқни чайинг. Тузли сув томоқдаги шиш ва оғриқни камайтиришга ёрдам беради. Сода томоқни тинчлантиради ва балғамни эритади.

**Рецепциз антигистамин препаратларини қабул қилинг**

Антигистаминлар қон томирларининг кенгайишига йўл қўймайди ва шу орқали шиш ҳамда яллиғланишни камайтиради.

**Ҳаво намлагичдан фойдаланинг**

Қуруқ ҳаво шиллиқ қаватлардан сувни тортиб олади ва оғриқни кучайтиради. Намлик эса томоқнинг қуриб кетишига йўл қўймайди. Агар сизда ҳаво намлагич бўлмаса, иссиқ радиаторга нам сочиқ қўйишингиз ёки ҳавони намлашнинг бошқа усулларини синаб кўришингиз мумкин.

**Зарарли тутун ва ҳидлардан узоқроқ бўлинг**

Сигарет тутуни, тозаловчи воситалар ҳиди ёки бошқа кимёвий моддалар (бўёқ, лак, бензин) томоқни безовта қилади.

**Етарлича дам олинг**

Тана инфексияга қарши курашиш учун кўпроқ кучга муҳтож, шунинг учун касалликнинг дастлабки белгиларида дам олишга ҳаракат қилинг.

**Томоқ оғриғини бартараф этишда йўл қўйиладиган хатолар**

**Иссиқ ингаляциялар**

Иссиқ ҳаво билан ингаляция қилиш қон оқимини оширади, шу сабаб томоқдаги шиш кучаяди.

**Эфир мойларидан нафас олиш**

Эфир мойлари ўткир аллергик реаксияга ва ҳатто анафилактик шокка олиб келиши мумкин.

**Жуда иссиқ сув ичиш**

Иссиқ суюқликлар қон оқимини оширади ва шиллиқ пардани куйдиради.

**Антибиотикларни ичиш**

Аксарият ҳолларда томоқ оғриғи ўткир респиратор вирусли инфексиялар туфайли юзага келади ва антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди. Шунинг учун антибиотикларни шифокор рецептисиз ичмаслик керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.