Исроилдаги араб партиялари: улар ким ва нега бунçалик кöп овоз олди?
Сайлов куни араб şаҳарларидаги узун навбатлардан ҳавотирланган Исроил боş вазири буни «фавқулодда ҳолат», деб атади. Энди араб партияларининг 19 та öрни мухолифат билан бирга Нетаняҳуни ҳокимиятдан кетказиşга етади, бироқ унинг асосий рақиблари бу овозларга қöл çöзиşга şоşилмаяпти.

**Исроилдаги араб партиялари: улар ким ва нега бунча кўп овоз олди?**
27-октабр куни Исроилдаги парламент сайловларида мамлакатдаги 7,33 миллион сайловчидан 5,69 миллиондан ортиғи қатнашди. Умумий фаоллик 77,7 фоизни ташкил этди. Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) дастлабки расмий ҳисобига кўра, участкаларнинг 98 фоизидаги овозлар саналганда икки араб партияси — «Раъам» ва «Қўшма рўйхат» — биргаликда 783 мингдан ортиқ овоз, яъни ҳақиқий овозларнинг 15,3 фоизини олган.
Бу 120 ўринли парламентда 19 ўринга тенг. Исроил давлати тарихида араб партиялари Кнессетда ҳеч қачон бунча кўп ўрин олмаганди.
Натижа ҳали якуний эмас: асосан ҳарбийлар, дипломатлар, маҳбуслар ва касалхонадаги беморлар берган «икки конвертли» овозлар саналмоқда. Расмий натижалар 4-ноябргача эълон қилиниши керак.
**Нега бу натижа тарихий ҳисобланади?**
Олдинги рекорд 2020-йилда тўртта араб партияси ягона Қўшма рўйхат бўлиб қатнашганда олинган 15 ўрин эди. Шунингдек, 2020-йилги рекорд сайловда Қўшма рўйхат 581,5 минг овоз олганди. Бу сафар икки рўйхат 780 мингдан ортиқ овоз тўплади.
Бу, эҳтимол, Исроил давлати ташкил топганидан бери араб партиялари олган энг катта овоздир.
Халқаро нашрлар келтирган дастлабки баҳоларга кўра, араб фуқароларининг фаоллиги қарийб 80 фоизга етди. Исроил демократия институти (ИДИ) маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2021-йилда 44,6 фоиз, 2022-йилда эса 53,2 фоиз бўлган. Бу тахминан ярим асрдаги энг юқори даража.
Нетаняҳу блоки 53, собиқ Бош штаб бошлиғи Гади Айзенкот бощилигидаги мухолифат блоки 48 ўрин олмоқда; ҳеч бири 61 ўринлик кўпчиликка эга эмас.
Бу эса қоғозда араб партияларини ҳукумат тақдирини ҳал қилувчи кучга айлантиради.
Шу боис араб партияларининг натижаси сайловнинг энг катта кутилмаган воқеаси, деб аталмокда.
**Исроилдаги араб озчилиги: улар кимлар?**
Араб партияларининг кучини тушуниш учун аввал улар таянадиган жамиятнинг ўзига назар ташлаш керак.

