Дунё

Исроил ва Марокаш элчихоналар очишга келишиб олди

Исроил ва Марокаш элчихоналар очишга келишиб олди

Исроил ва Марокаш ташқи ишлар вазирлари дипломатик алоқаларни кенгайтириш, жумладан, элчихоналар очиш ва элчилар тайинлаш борасида келишувга эришди.

Маълум қилинишича, Ню Ёркда томонлар ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтган. Унда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар, Марокаш ташқи ишлар вазири Носир Бурита ҳамда АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолц иштирок этган.

Томонлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган бир қатор қадамларни қўллаб-қувватлаган. Хусусан, дипломатик ваколатхоналарни элчихона даражасига кўтариш ва элчиларни тайинлаш белгиланган.

Шунингдек, Исроил ва Марокаш ўртасидаги авиапарвозларни кўпайтиришга ҳам келишиб олинган. Бундан ташқари, ўзаро инвестициялар ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларга доир келишувларни якунлаш бўйича ишлар давом эттирилади.

**Тарихий фон ва хавотирлар**

Марокаш 2020-йилда АҚШ кўмагида Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган тўртта араб мамлакати (БАА, Баҳрайн ва Судан)дан биридир. Исроил Миср ва Иордания билан ҳам алоҳида тинчлик шартномаларига эга.

Бу келишувлар фаластинликларда хавотир уйғотган эди. Чунки араб давлатларининг умумий позицияси мавжуд бўлиб, унга кўра Исроил босиб олинган ҳудудлардан чиқиши ва Фаластин давлатини тан олиши керак эди. Шундагина араб мамлакатлари Исроил билан нормал муносабатлар ўрнатиши лозим эди.

Аввалроқ Словенияда Исроилнинг илк элчихонаси очилгани ва мамлакатлар дипломатик алоқаларни тиклагани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.