Дунё

Испанияда темирйöлдаги авария – суратлар

Камида 50 киşи ҳалок бöлган. Бу 2013-йилдан буён Испания темирйöлларида рöй берган энг йирик авария бöлди.

Испанияда темирйўлдаги авария – суратлар

Испаниянинг Толедо провинсиясида иккита тезюрар поезд тўқнашди. Ҳодиса оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган ва 179 киши жароҳатланган. Мадрид ва Андалусия ўртасида поездлар ҳаракати тўхтатилган, вокзалларда рейслар бекор қилинмоқда.

Жорий йил январ ойида ҳам Испания жанубидаги Кордова провинсиясида йирик темирйўл аварияси рўй берганди. Ўшанда ҳам иккита тезюрар йўловчи поездлар – Ирё компаниясининг Малагадан Мадридга ҳаракатланган состави ҳамда Ренфе компаниясининг Мадриддан Уелвага йўл олган Алвиа поезди тўқнашганди. Ўшанда 46 киши ҳалок бўлганди.

Кордовадаги поездлар тўқнашуви Испанияда 2013-йилдан буён темирйўлларда рўй берган энг йирик авария бўлганди. 13 йил олдин Галисиядаги Сантияго-де-Компостела стансиясида Алвиа поезди релсдан чиқиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 80 киши ҳалок бўлиб, яна 145 киши жароҳатланганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.