Испанияда поездлар тöқнаşиşи оқибатида öнлаб киşилар ҳалок бöлди
Йöлда тöхтаб қолган поездга ортдан боşқа бир тезюрар поезд келиб урилган.

Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
Испаниянинг марказидаги Толедо провинсиясида икки тезюрар поезд тўқнашиши натижасида камида 46 киши ҳалок бўлди.
Авария маҳаллий вақт билан 28-октабр куни эрталаб соат 9 лар атрофида юз берган. Ренфе компаниясининг (давлат темирйўл оператори) Мадрид – Севиля йўналишида ҳаракатланган АВЕ тезюрар поезди Ирё компаниясининг (хусусий темирйўл оператори) Урда шаҳри яқинидаги участкада тўхтаб турган поездига орқадан келиб урилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда бир неча вагон йўлдан чиқиб кетгани ва ёнғин юз берганини кўриш мумкин.
Авария сабаб Мадрид-Андалусия тезюрар линиясида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Бир неча поездларнинг йўлга чиқиши кечиктирилган.
Эл Паис ва АБС манбаларига кўра, авария инсон хатоси туфайли юз берган бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, темирйўл сигнализацияси тизимидаги носозликни бартараф этиш билан шуғулланган давлат компанияси ходими АВЕ поездини олдинда Ирё поезди тўхтаб тургани ҳақида огоҳлантирмаган.

