Спорт

Испанияда футболçи дарвозабон билан тöқнаşувдан кейин вафот этди

«Тенерифе» ҳужумçиси Хесус де Мигел 30 ёşда эди.

Испанияда футболчи дарвозабон билан тўқнашувдан кейин вафот этди

Испанияда «Тенерифе» футбол клубининг 30 ёшли ҳужумчиси Хесус де Мигел «Андорра» клубига қарши ўйин вақтида, рақиб дарвозабони Хесус Овоно билан юз берган тўқнашувдан сўнг вафот этди.

Воқеа Испания чемпионатининг иккинчи дивизиони доирасида «Элиодоро Родригес Лопес» стадионида бўлиб ўтган учрашувда содир бўлган. Овоно рақиб ҳужумини тўхтатиш учун жарима майдонидан чиқиб келган ва майдон марказига яқин ҳудудда тиззаси билан де Мигелнинг кўкрак қисмига зарба берган.

Ҳужумчи эса тўқнашувдан ўзини олиб қочолмаган ва ҳушини йўқотиб, газонга қулаган.

Икки жамоа футболчилари ҳам ҳолат жиддийлигини дарҳол пайқашган. Футболчилар тиббиёт ходимларини чақиришни бошлаган, улардан айримлари йиғлаб юборган.

Шифокорлар майдонга югуриб чиқишган ва жабрланувчига узоқ вақт давомида ёрдам кўрсатишган – унинг юраги тўхтаб қолганди. Якунда юрак фаолияти тикланган ва де Мигел шифохонага олиб кетилган.

Ўйин давом эттирилмаган.

«Тенерифе» 2-ноябр куни кечқурун воқеа юзасидан илк бор хабар берди. Унда футболчининг ҳолати оғирлиги, шу билан бирга, барқарорлиги қайд этилган. Аммо тунда вазият ёмонлашган.

Маҳаллий вақт билан 3-ноябр куни эрталаб соат 8 да эса футболчи вафот этгани маълум қилинди.

Испания футбол федерацияси 3-ноябрга белгиланган барча ўйинларни қолдирди.

«Андорра» дарвозабони Хесус Овонога тўқнашувдан сўнг дарҳол қизил карточка кўрсатилган. «Спорц» нашри ёзишича, у узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин, жиноий иш очилиши ҳам истисно этилмаяпти.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.