Маҳаллий

Иш жойида тазьиқ бўйича мурожаатлар электрон портал орқали кўриб чиқилади

2027-йилдан давлат органларида тазьиқ ва зўравонлик бўйича мурожаатлар махсус портал орқали қабул қилинади. Шунингдек, автоматик

Иш жойидаги тазьиқ ҳақидаги мурожаатлар электрон портал орқали кўриб чиқилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 28-сентябрдаги 518-сон қарори билан давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат соҳасида хавфсиз ҳамда ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш тартиби белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2027-йил 1-январга қадар «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилади. У меҳнат соҳасидаги тазьиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларни қабул қилишнинг асосий канали бўлади.

Давлат органлари ва ташкилотларида тазьиқ ва зўравонлик ҳолатлари хавфини даврий баҳолаш ҳамда ташкилий муҳитни таҳлил қилиш йилига камида бир марта амалга оширилади.

Порталдаги мурожаат автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади ва унга такрорланмайдиган рақам берилади. Мурожаатни очиқ, махфий ёки аноним шаклда юбориш мумкин.

Портал орқали юборилмаган мурожаат масъул ходим томонидан бир иш куни ичида тизимга киритилиши лозим. Мурожаат бўйича текширув 15 кун ичида якунланади.

Зарурат туғилганда текширув муддати бир марта 30 кунгача узайтирилиши мумкин. Мурожаатчи, жабрланган шахс ёки устидан мурожаат берилган шахс ҳуқуқий таъсир чораси ҳақида хабар олган кундан бошлаб 30 иш куни ичида портал орқали шикоят бериши мумкин.

Устидан мурожаат берилган шахсга мурожаат кўриб чиқилаётган даврда вақтинча чеклов чоралари қўлланиши мумкин. Улар мулоқотни, жумладан, меҳнат муносабатларини чеклаш, бошқарув ваколатларини вақтинча тўхтатиш ёки лавозим мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажаришдан четлаштиришни ўз ичига олади.

Бевосита таҳдид мавжуд бўлса, вақтинча ҳимоя чоралари бир иш куни ичида, бошқа ҳолларда эса хавф аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай қўлланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.