
Тирқишигача тозала
2026 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари раҳбарлари устидан «Хавфсиз ва ҳурматли иш муҳити» портали орқали шикоят юборишлари мумкин бўлади, деб хабар берди ЎзР Адлия вазирлиги. Биринчи босқичда тизим давлат ташкилотлари ва давлат улуши камида 50% бўлган компанияларни қамраб олади.
Портал орқали иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишлар тўғрисидаги мурожаатлар қабул қилинади. Телефон ёки интернет орқали амалга оширилган ҳаракатлар — масалан, қўнғироқлар, хабарлар ва ёзишмалар устидан ҳам шикоят қилиш мумкин бўлади.
Агар мурожаат раҳбар ёки бошқа мансабдор шахсга тегишли бўлса, тизим уни юқори турувчи инстанцияга юборади.
Порталда текширув ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, кўрилган чоралар ҳақидаги ахборот сақланади. Текширув якунланганидан кейин ушбу маълумотларни ўчириб ташлаш мумкин эмас. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари аниқланганда, материаллар 112 хизмати орқали ваколатли органларга топширилади.
Раҳбарият жинсий ва жисмоний зўравонлик, шунингдек, шилқимлик учун жазоланиши мумкин.
Алоҳида ҳолат сифатида, ходимга нисбатан у шикоят қилганидан кейин руҳий тазйиқ ўтказиш, камситиш ва таъқиб қилиш учун ҳам жазолаш таклиф этилмоқда. Бундай ҳаракатлар меҳнат интизомини бузиш деб тан олиниши мумкин.

