Ирода Тўлаганова олимпия резервлари теннис мактабига раҳбарлик қиладиган бўлди
Дунёнинг собиқ 16-чи ракеткаси Ирода Тўлаганова Ўзбекистон Республика теннис олимпия захиралари мактаби директори этиб тайинланди.

Ирода Тўлаганова олимпия захиралари теннис мактабига раҳбар бўлди
Собиқ ўзбекистонлик теннисчи Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактаби директори этиб тайинланди.
Профессионал фаолияти давомида Тўлаганова яккалик баҳсларида дунёнинг WTA рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. Унинг халқаро турнирлардаги иштироки Ўзбекистон теннисининг танилишига хизмат қилган.
Мактабнинг асосий вазифалари қаторига истиқболли ёш спортчиларни аниқлаш, уларни профессионал фаолиятга тайёрлаш, машғулотлар жараёнини такомиллаштириш ва малакали теннисчиларни тарбиялаш киради.
Янги директор раҳбарлигида муассасани ривожлантириш ва ёш спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш режалаштирилган.

