Спорт

Танлаб олинган мактабларда теннис сексиялари ташкил этилади

2027-йил 1-январдан умумий ўрта таълим ташкилотларида Жуниорс Теннис Инитиативе дастури жорий этилади. Унинг доирасида 1–4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида теннисга қизиқишни шакллантирувчи бошланғич машғулотлар ташкил қилинади.

Танлаб олинган мактабларда теннис сексиялари йўлга қўйилади

Президентнинг теннисни оммалаштириш ва ривожлантиришга доир қарорига мувофиқ, ўқувчиларнинг қизиқиши ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, теннис ривожлантириладиган мактаблар танлаб олинади.

Мазкур мактабларда теннис бўйича спорт сексиялари ташкил этилади. Уларнинг моддий-техника базаси яхшиланиб, Ўзбекистон теннис федерацияси маблағлари ҳисобидан спорт инвентарлари, жумладан, теннис валл - теннис машғулотлари учун девор мосламалари билан жиҳозланади.

Машғулотларни мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар олиб боради.

Қарор билан Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари, совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдорларига ҳам ўзгартириш киритилди.

Спортчилар учун мукофотлар қуйидагича белгиланди:

- олтин медал учун - 25 000 АҚШ доллари;

- кумуш медал учун - 12 500 АҚШ доллари;

- бронза медал учун - 6 250 АҚШ доллари.

Ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга эса қуйидаги миқдорларда мукофот берилади:

- олтин медал учун - 10 000 АҚШ доллари;

- кумуш медал учун - 5 000 АҚШ доллари;

- бронза медал учун - 2 500 АҚШ доллари.

Тегишли ўзгартиришлар президентнинг 2023-йил 7-апрелдаги ПҚ–114-сон қарори 7-иловасининг 9- ва 10-бандларига киритилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.