Дунё

Иркуцкдаги колонияда 61 нафар ўзбекистонлик жазо ўтамоқда

Колонияда юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган икки нафар ўзбекистонликка зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш

Иркуцкдаги колонияда 61 нафар ўзбекистонлик жазо ўтамоқда

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консули Аслам Акбаров Иркуцк вилоятидаги 19-сонли жазони ижро этиш колониясида сақланаётган ватандошлар билан учрашди.

Маълум қилинишича, ушбу муассасада Россия Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича судланган 61 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо муддатини ўтамоқда.

Учрашув чоғида дипломат ватандошлар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг шикоят ва мурожаатларини тинглади, таклифларини ўрганди ҳамда саволларига жавоб берди.

Ташриф давомида айрим муаммоларни жойида ҳал қилиш бўйича ҳам чоралар кўрилди. Хусусан, юрак ва буйрак касалликларидан азият чекаётган икки нафар фуқарога зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш масаласи ҳал этилди.

Бош консул ватандошларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида эканини таъкидлади. Шунингдек, Бош консулхона зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жумладан, юридик маслаҳат бериш ва адвокат хизматларидан фойдаланишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.