Иқтисодиёт

Ипак Юли Банк Европанинг учта етакчи молия ташкилоти билан 80 млн долларлик шартномалар имзолади

Ипак Юли Банк Европанинг учта етакчи молия ташкилоти - Австриянинг Оестерреичисче Энтвисклунгсбанк АГ, Италиянинг Сасса Депосити э Престити С.п.А. ҳамда Люксембургнинг Аллианз Глобал Инвесторс томонидан бошқариладиган Аллианз Средит Эмергинг Маркец Фунд С.А., СИСАВ-РАИФ жамғармаси билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади.

Ипак Юли Банк Европанинг учта етакчи молия ташкилоти билан 80 млн долларлик келишувлар имзолади

Тузилган келишувлар доирасида молиялаштиришнинг умумий ҳажми 80 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон бўйлаб бизнесларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Маблағлар, биринчи навбатда, микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга сарфланади.

Тузилган келишувлар Ипак Юли Банкънинг Ўзбекистонда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш имкониятларини кенгайтиради. Ажратилган маблағлар энергия самарадорлиги ва бошқа «яшил» йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб аёллар эгалигидаги бизнесларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ипак Юли Банкънинг янги ҳамкорлари хусусий сектор ва барқарор ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича катта тажрибага эга. ОеЕБ ва СДП мос равишда Австрия ва Италиянинг ривожланиш молия ташкилотлари бўлса, Аллианз Глобал Инвесторс активларни бошқариш ва инвестиция ечимларини тақдим этишга ихтисослашган.

Оестерреичисче Энтвисклунгсбанк АГ (ОеЕБ) 2008-йилдан буён Австриянинг ривожланиш банки сифатида фаолият юритади. ОеЕБ ривожланаётган мамлакатларда хусусий сектор лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришга ихтисослашган. Ушбу лойиҳалар барқарор иқтисодий ривожланишга хизмат қилади.

ОеЕБ молиявий ёрдам билан бирга, лойиҳаларнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини оширишга ёрдам берадиган техник кўмак ҳам тақдим этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.