Лайфстайл

Интернетда сўнгги 90 йил ичидаги энг буюк 10 та психологик триллер номи эълон қилинди

Интернетда сўнгги 90 йил давомида яратилган энг буюк 10 та психологик триллер номи эълон қилинди

Соллидер сўнгги 90 йил ичида суратга олинган энг буюк психологик триллерлар рейтингини тузди. Танловга Алфред Ҳичкокнинг эътироф этилган классик асарлари билан бирга Девид Финчер, Кристофер Нолан ва Жордан Пилнинг нисбатан янги филмлари ҳам киритилди.

Рейтинг муаллифлари Жонатан Демменинг “Қўзичоқлар сукунати” филмини энг яхши психологик триллер деб топишди. Асарда бошқа жиноятчини қўлга олиш учун қамоқдаги серияли қотил Ганнибал Лектердан ёрдам сўраган ФҚБ ходими Кларисса Старлинг ҳақида сўз боради. Нашр қаҳрамонлар ўртасидаги таранг психологик ўйинлар, Жоди Фостер ва Энтони Хопкинснинг актёрлик маҳорати, шунингдек, клаустрофобия ҳиссини кучайтирадиган йирик пландаги операторлик усулларини алоҳида қайд этди.

Иккинчи поғонани Кристофер Ноланнинг “Муқаддима” филми эгаллади. Леонардо Ди Каприо гавдалантирган бош қаҳрамон Дом Кобб бошқаларнинг тушига киради ва маълум бир паллада бизнесмен онгига ғоя сингдириш вазифасини олади. Соллидер нашри мураккаб консепсиянинг амалий эффектлар, Ҳанс Зиммер мусиқаси ҳамда реаллик ва иллюзияни бир-бирига қоришириб юборадиган кўп қатламли сюжет билан уйғунлигини юқори баҳолади.

Кучли учликни Жордан Пилнинг “Даф бўл” ҳоррори якунлади. Сюжетга кўра, ёш фотограф Крис севгилисининг оиласи билан танишиш учун келади ва аста-секин унинг қариндошларининг самимийлиги ортида даҳшатли мақсад яширинганини англаб етади. Журналистлар филм психологик тарангликни ижтимоий сатира билан уйғунлаштирганини, ундаги хавотир эса майда деталлар ва тобора кучайиб бораётган хавф ҳисси сабаб янада ортишини таъкидлашди.

Рўйхатдан Пон Жун-хонинг “Паразитлар” ва Девид Финчернинг “Етти” картиналари ҳам ўрин олди. Биринчи филм алдов йўли билан бойлар хонадонига ишга кирган оила ҳақидаги ҳикоя сифатида бошланиб, кейин синфий тенгсизлик ҳақидаги мудҳиш триллерга айланади. “Етти” эса етти ҳалокатли гуноҳга кўра қурбонларини танлайдиган қотилни излаётган икки изқувар ҳақида ҳикоя қилади. Соллидер нашрида филмнинг оғир муҳити ва унинг якуни алоҳида таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.