Лайфстайл

Кутилмаган финалга эга 6 та психологик триллер

Кутилмаган якун билан тугайдиган 6 та психологик триллер

Агар сизга сирли воқеалар ва қаҳрамонларнинг руҳий ҳолати тобора мураккаблашиб борадиган филмлар ёқса, ушбу танлов айнан сиз учун. "Ла'натланганлар ороли" каби томошабинни охиригача шубҳада ушлаб турадиган ва финалида ҳамма нарсани бутунлай бошқача ко'рсатиб берадиган 6 та психологик триллер жамланди.

**"Жанговар клуб" (1999)**

Уйқусизликдан азият чекаётган ва ҳаёти бир хил, зерикарли кунлардан иборат бо'либ қолган оддий офис ходими тасодифан харизматик Тайлер Дарден билан танишади. Улар биргаликда одамлар бир-бири билан муштлашадиган яширин клуб ташкил қилади. Бироқ воқеалар ривожлангани сари қаҳрамоннинг ҳаёти тобора г'алати тус олади. Режиссёр Девид Финчер совуқ ранглар, г'алати муҳит ва кескин монтаж орқали томошабинда доимий безовталик ҳиссини уйг'отади. Филмнинг финали эса бошидан кечган воқеаларнинг барчасига бошқача қарашга мажбур қилади.

**"Престиж" (2006)**

Бир вақтлар до'ст бо'лган икки иллюзионист о'ртасидаги рақобат аста-секин ҳақиқий урушга айланади. Хю Жекман ва Кристиан Бейл ижро этган қаҳрамонлар мукаммал фокус яратиш учун ҳамма нарсага тайёр. Кристофер Нолан воқеаларни турли вақт қатламлари, хотиралар ва кундаликлар орқали ҳикоя қилади. Томошабин эса доим бир саволга жавоб излайди: қаерда ҳақиқий мо'жиза, қаерда эса чиройли ёлг'он? Финалдаги бурилиш эса филм давомида ко'рилган деярли барча саҳналарни қайта о'йлашга мажбур қилади.

**"Олтинчи сезги" (1999)**

Болалар психологи вафот этган инсонларни ко'ра оладиган кичик болага ёрдам беришга ҳаракат қилади. Оддийдек туюлган сюжет режиссёр М. Найт Шямалан қо'лида сокин, аммо кучли психологик триллерга айланади. Филм давомида томошабин ҳам қаҳрамон билан бирга нима ҳақиқат, нима эса тасаввур эканини англашга уринади. Финалда эса барча жумбоқлар кутилмаганда о'з о'рнига тушади.

**"Мементо" (2000)**

Кристофер Ноланнинг машҳур филмларидан бири. Бош қаҳрамон Леонард янги хотираларни шакллантира олмайди ва ҳаётининг со'нгги дақиқаларини эслаб қолиш учун о'зига ёзувлар қолдиради, ҳатто танасига муҳим ма'лумотларни татуировка қилади. Филм воқеалари тескари хронологик тартибда ривожланади. Шу сабабли томошабин ҳам қаҳрамон каби воқеаларни бо'лак-бо'лак йиг'ишга мажбур бо'лади. Финалга келиб эса кимга, ҳатто бош қаҳрамоннинг о'зига ҳам ишониш мумкинлиги борасида шубҳа пайдо бо'лади.

**"Машинист" (2004)**

Кристиан Бейл ижро этган Тревор Резник узоқ вақтдан бери ухламайди. Натижада унинг атрофидаги дунё г'алати тасодифлар, қо'рқинчли ёзувлар ва балки умуман мавжуд бо'лмаган одамлар билан то'либ боради. Совуқ ва хира рангларда суратга олинган филм қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини янада кучайтиради. Томошабин ҳам Тревор билан бирга ҳақиқат ва галлюцинация о'ртасидаги чегарани излайди. Финал эса барча воқеаларга жавоб беради ва филм давомида ко'ринган майда деталлар бежиз эмаслигини ко'рсатади.

**"Ла'натлар маскани" (2014)**

ХИХ аср охирида олисдаги психиатрия клиникасига ёш шифокор келади. Бу ерда ҳамма нарса г'алати: беморлар ҳаддан ташқари эркин, бош шифокорнинг даволаш усуллари ноодатий, айрим воқеалар эса тушунарсиз. Режиссёр Бред Андерсон туман, эски бинолар ва хира ёруг'лик ёрдамида готик муҳит яратган. Филм давомида ким бемор, ким эса сог'лом эканини аниқлаш тобора қийинлашади. Финалдаги бурилиш эса воқеаларга бутунлай бошқа нуқтайи назардан қарашга мажбур қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.