Иқтисодиёт

Инфографика: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан сўнгги 9 йилдаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги бўйича шарҳ ва инфографика тайёрлади.

**Инфографика: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик**

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларда янги босқич Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 сентябр-1 октябр кунлари Ҳиндистонга қилган давлат ташрифидан кейин бошланди. Музокаралар якунида савдо ва инвестициялар, фармацевтика, туризм, қишлоқ хўжалиги, фан ва технологиялар, соғлиқни сақлаш, космос ҳамда бошқа соҳаларни қамраб олган 20 та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон–Ҳиндистон ишбилармонлар кенгашини тузиш ва икки давлат ҳудудлари ўртасида бевосита ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

2019 йил январ ойида Ўзбекистон Президенти Ҳиндистонга амалий ташриф билан бориб, “Вибрант Гужарат” халқаро инвестиция саммитида фахрий меҳмон сифатида қатнашди. Бош вазир Нарендра Моди билан учрашувда 2018 йилги давлат ташрифи чоғида келишилган масалаларни амалда рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, томонлар ахборот технологиялари, фармацевтика, таълим ва инфратузилма йўналишидаги лойиҳаларни илгари сурдилар, шунингдек, Ўзбекистон уранини Ҳиндистонга узоқ муддатли етказиб бериш бўйича битимни алмашдилар.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2016 йил июн ойида Тошкентда ўтган ШҲТ саммитида ва 2022 йил сентябр ойида Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2020 йил декабр ойида Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазирининг виртуал саммити бўлиб ўтди. 2022 йил январ ойида Ўзбекистон Президенти онлайн тарзда ўтказилган биринчи “Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммитида иштирок этди.

Сўнгги йилларда олий даражадаги фаол мулоқот халқаро майдонларда ҳам давом этди. Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири 2023 йил декабр ойида Дубайда СОП-28 доирасида, 2024 йил 23 октябрда Қозондаги БРИКС саммити ҳамда 2025 йил сентябр ойида Тянсзиндаги ШҲТ саммити доирасида учрашувлар ўтказдилар.

Шу тариқа, Ўзбекистон–Ҳиндистон олий даражадаги мулоқоти мунтазам тус олиб, ўзаро ташрифлар ҳамда ШҲТ ва БРИКС доирасида изчил ривожланмоқда. Муносабатлар савдо ва инвестициялар, саноат кооперацияси, фармацевтика, рақамли технологиялар, энергетика, транспорт, таълим ва маданий-гуманитар алоқаларни қамраб олган стратегик шерикликка таянади.

Бундан ташқари, Ҳиндистон–Ўзбекистон савдо-иқтисодий, илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия фаолият юритмоқда. Унинг 14-йиғилиши 2026 йил 19 июн куни бўлиб ўтди.

Томонлар уч йил ичида ўзаро савдо ҳажмини икки баробар оширишни мақсад қилган. Шу билан бирга, нотариф тўсиқларни бартараф этиш, стандартларни ўзаро тан олиш, сертификатлаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона маълумотларини рақамли алмашиш ҳамда тўлов инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги савдода энг кўп қулайлик бериш режими амал қилади.

2017–2025 йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 4 баробар ошиб, 324,9 млн доллардан 1,3 млрд долларга етди. Ўзбекистон экспорти 4,9 баробар кўпайиб, 33,8 млн доллардан 164,8 млн долларга чиқди, Ҳиндистондан импорт эса қарийб 4 баробар ошиб, 291,1 млн доллардан 1,15 млрд долларга етди.

Ушбу даврда Ҳиндистоннинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши ҳам ошди. Умумий товар айланмасидаги улуши 1,2%дан 1,6%га, экспортдаги улуши 0,2%дан 0,5%га, импортдаги улуши 2,2%дан 2,4%га етди.

(164,8 млн доллар) асосий улушни хизматлар

(автомобил транспорти, шахсий сафарлар ва суғурта хизматлари)

37,5%

(61,7 млн доллар) ҳамда кимё маҳсулотлари

(радиоактив кимёвий элементлар, ўғитлар)

33,3%

(54,8 млн доллар) ташкил этади. Шунингдек, турли тайёр маҳсулотлар

(заргарлик буюмлари)

13%

(21,4 млн доллар), саноат товарлари

(мис қувурлар, нодир металлар)

11%

(18,2 млн доллар), ноозиқ-овқат хомашёси

(шеллак, толали масса)

2,9%

(4,8 млн доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари

(дуккакли сабзавотлар ва қуритилган мевалар)

2,1%ни

(3,4 млн доллар) ташкил этади.

(1 153,1 млн доллар) кимё маҳсулотлари

(дори воситалари, бўёқлар ва бошқалар) етакчи бўлиб, уларнинг улуши 36%ни

(415,3 млн доллар) ташкил этади. Озиқ-овқат маҳсулотлари

(гўшт маҳсулотлари)

27%

(311 млн доллар), машина ва транспорт ускуналари ҳамда электротехника товарлари 26,6%

(306,5 млн доллар) ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, турли тайёр маҳсулотлар 3,9%

(44,7 млн доллар), саноат товарлари 3,7%

(43,2 млн доллар), тамаки ва ноозиқ-овқат хомашёси 1,5%

(17,4 млн доллар), хизматлар

(транспорт ва компютер хизматлари)

1,2%ни

(13,7 млн доллар) ташкил этади.

2026 йил август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 439 та корхона фаолият юритмоқда. Улардан 89 таси қўшма корхона, 350 таси эса 100% Ҳиндистон капитали иштирокидаги корхоналардир. Таққослаш учун, 2017–2018 йилларда бундай корхоналар сони қарийб 100 тани ташкил этган. Бу Ҳиндистон бизнесининг Ўзбекистондаги иштироки сезиларли даражада кенгайганини кўрсатади.

2025 йилда Ҳиндистондан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 247 млн долларни ташкил этди. Умуман олганда, 2016–2025 йилларда Ҳиндистондан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг жами ҳажми қарийб 587 млн долларга етди. Фақат 2025 йил ҳиссасига кўриб чиқилаётган даврда жалб қилинган Ҳиндистон инвестициялари ва кредитларининг қарийб 42%и тўғри келди. Бу, шунингдек, Жанубий Осиё мамлакатлари орасида инвестициялар бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳиндистон капитали ва қўшма лойиҳалар, аввало, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, кимё саноати, металлургия ва тоғ-кон саноати, машинасозлик, энергетика ва рақамли инфратузилма, шунингдек, агросаноат мажмуасида жамланган. Ушбу йўналишлар томонлар томонидан инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун устувор соҳалар сифатида кўриб чиқилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.